Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан ғойибона учрашиб турганимиз учун Худовандимизга шон шарафлар бўлсин. Мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Ҳурматли радио тингловчи мухлислар, шундай қилиб, биз инсонларга нажот йўлини кўрсатувчилармиз.
Бизнинг қиладиган ишимиз, ҳар бир инсонни Исо Масиҳга чорлашдан иборат. Агар Худованд сизга ва менга шундай хизматни берганлигини англаб етсак, буни нолимай ва чин юракдан адо этайлик. Ҳар бир инсон билан учрашганимизда Муқаддас Китобга асосланган фикрлар билан маслаҳат берайлик ва уларга Хушхабарни етқазайлик.
Бу деган, биз уларни ўз гуноҳларидан юз ўгириб, Худованднинг нажотига буриш дегани. Худованд муқаддас бўлгани учун, У фақатгина барча гуноҳларидан воз кечган инсонларнигина қабул қилади. Раббимиз Исо Масиҳ хочда амалга оширган иши туфайлигина инсонлар нажотга эриши олади.
Гуноҳдан юз ўгирган инсонгина нажотга эга бўлиши мумкин. Биз хушхабарчимиз, хушхабар етқазиш эса ҳар бир нажотга эга бўлганларнинг хизматидир. Майли ишхонадами, маҳалладами, қаерда бўлмайлик доимо инсонларнинг нажоти учун Худовандга ибодат орқали мурожаат қилайлик.
Агар сиз айтган Хушхабарни эшитган инсонлардан кимдир олдингизда ёки ўз уйида тавба қилганини эшитсангиз, қанчалик хурсанд бўламиз. Бу инсондаги хурсандчилик. Лекин Худованд қанчалик хурсанд бўлишини биз инсонлар тасаввур ҳам қилолмасак керак. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар,
Агар сизнинг айтганларингиз бўйича ёки нажот ҳақида кимлардадир саволлар пайдо бўлса ёки қандай қарор қабул қилишни билмаётганларни кўрсангиз, албатта улар билан яккама-якка суҳбат олиб боринг. Бу ўзининг ижобий натижасини беришига мен шахсан ишонаман. Суҳбат олиб бориш ҳам сизнинг хизматингизни асосий қисмларидан биридир.
Инсонлар билан суҳбат олиб бориш ҳам бир саънатдир. Суҳбат олиб борувчи доимо шунга тайёр бўлмоғи керак. Азизлар, ёдингизда бўлсин, кимнидир суҳбат орқали Раббимиз Исонинг олдига олиб келиш учун ўқитувчининг ўзи юқоридан туғилган бўлиши лозим. Энг муҳими эса ўқитувчи ишониши лозим, Худованд унинг суҳбатдошини ўз оиласига қабул қилишга қодир.
Чунки Худованд билан мустаҳкам алоқада бўлган ҳар бир инсонни янада марҳаматлайди ва доимо ҳимоя қилади. Шундай экан азизлар, биз ўзимизни тўлиқ Худовандга топширайлик, У бизнинг ҳаётимизни қандай бошқаришни ўзимиздан кўра яхшироқ билади. Кимгадир Хушхабар айтишингиздан олдин доимо у инсон учун ибодатда бўлинг, Худованд ва Муқаддас Руҳ ўша инсонни юрагини тайёрлаши учун. Шунинг билан, ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Хайр саломат бўлинглар.