3:22

Учбирлик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар, сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, мен сизлар билан радио қаршисида соғ омон кўришиб турганимдан бағоят миннатдорман.

Келинг, азиз биродар, бугун Худо ва учбирлик ҳақида бироз суҳбат уюштирсак. Кўпинча масиҳийлар Худо ҳақида гапиришганида, улар асосан учбирлик: Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳни эслаб гапиришади.

Аслида Каломда учбирлик деган нарсани топмаймиз, лекин Худованд бир вақтнинг ўзида учта бирликда бўла олиши ҳақидаги таълимот ҳақида тушунишимиз унчалик мушкул эмас. Калом учбирлик деган нарсани бизга гапирмайди, лекин Худованд учбирликда бўлиши ҳақида бизга ўргатади.

Ҳозирги гапираётганларимиз бироз ғалати туюлиши мумкин. Лекин шу нарсани ўрганиш учун бироз Муқаддас каломга асослансак, айрим ҳақиқатларни тушуниб олишга ҳаракат қиламиз.

Баъзида одамлар ўйлашадики, худди учта Худо мавжуд. Бу жиддий адашишдир. Чунки фақатгина ягона Худованд мавжуд. Қонунлар китобининг 6 боби 4 оятида шундай ёзилган:

“Эй Исроил, қулоқ сол, Эгамиз Худойимиздир, Эгамиз ягонадир”. Азиз биродарлар, бундан ташқари, яна бир нечта оятларда ҳам айнан шуни эслатиб ўтилган. Масалан: Чиқиш китоби 44 боби 6 оят, Марк китоби 12 боб 29 дан 32 оятгача бўлган жой, ва 1 Коринфияликларга мактуби 8 боб 4 оят.

Айримларнинг фикрига назар ташлайдиган бўлсак, фақатгина Ота ягона ҳақиқий Худодир, Ўғил ва Муқаддас Руҳ эса Худо саналмайди. Кўпгина замонавий секталар, масалан, Иегова гувоҳлари ва бошқалар айнан шундай хатоликларга йўл қўйишади.

Адашмасам, Раббимизнинг Ўзи ҳам учбирликнинг тенглиги ҳақида гапириб ўтган эди. Матто китобининг 28 боби 19 оятида: “Шунинг учун бориб барча халқлардан шогирд орттиринглар, уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чумдириб, имонга киритинглар”.

Ҳа, ушбу гапларни Раббимизнинг Ўзи Ўз оғзи билан гапирган эди. Бундан ташқари, яна бир нечта оятлар ҳам айтганларимизни тасдиқлайди. Масалан: Колосаликларга мактуби 2 боб 9 оят, Матто 12 боб 31 ва 32 оятлар. Азиз биродарлар, агар сизда ушбу мавзуга қандайдир қўшимчалар бўлса бизга мактуб йўлланг, бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com.

Ҳурматли радио тингловчилар, учбирлик ҳақида тушуниб олиш ва бошқаларга тушунтириб бериш анча мушкул. Лекин бироз ҳаракат қилиб ибодатларингизда Худодан сизга тушунтириб беришини сўрасангиз, Худованд сизга оз бўлсада, ушбу ҳақиқатни очиб беради. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top