2:54

Етти қадам

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио орқали бўлсада дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Ҳурматли радио тингловчи дўстлар, орамизда турли қимматбаҳо тошларга эга бўлишни истамайдиган инсонлар камдан-кам топилса керак.

Масалан, бриллиант, олтин, кумуш, хуллас, шунга ўхшаш қимматбаҳо тошларни эгаси бўлишни кўпчилик истайди. Чунки бундай тошлар жуда қимматбаҳо ҳисобланади. Аслида бундай тошлар қаердадир яшириниб ётади, унга эга бўлиш учун эса, албатта, ҳаракат қилиб уларни излаб топиш лозим.

Ҳаракатда баракат деганларидек, фақат излаган одамгина топиши мумкин.

Азиз радио тингловчи, сиз бугун шундай қимматбаҳо тошларни излаб топишга ҳаракат қилиб кўрасизми? Албатта бу унчалик осон бўлмаган меҳнатни талаб этади. Албатта бу қимматбаҳо тошларни Худованднинг каломидан яъни Муқаддас Китоб бўлмиш Инжилдан топиш мумкин.

Ушбу каломда яширинган қимматбаҳо сўзларни биз топиб, ҳаётимизда қўллашимизни Худованд жуда-жуда истайди. Худованд ҳар биримиз учун Ўзининг қимматбаҳо сўзларини совға қилмоқчи. Агар биз уларни олсак ва юрагимизга жойласак Худованд фақат хурсанд бўлади. Энг муҳими эса шу орқали ҳар биримизга барака беради.

Азизлар, ушбу қимматбаҳо тошларни осонроқ топишимиз учун биз сизларга еттита ажойиб қадамни айтиб ўтмоқчи эдик. Ўйлайманки, ушбу қадамлар ҳар биримизга янада осонроқ йўлни кўрсатади. Биринчи қадам: Худованддан Ўзи ҳақида сизга нимадир кўрсатишини сўранг. Иккинчиси эса Муқаддас Китобдан бирон-бир парчани ўқиб тушунишга ҳаракат қилинг.

Шу ўқиган парчангизда Худованд ҳақида ёки Унинг ишлари ҳақида нима билиб олдингиз, шу ҳақида ўйлаб кўринг. Учинчи қадам эса, албатта, шу кўрганларингизни ва Худованд ҳақида билганларингизни бирон дафтарга ёзиб боринг. Тўртинчи қадам эса Худованд ҳақидаги ўрганганларингизни яхши тушуниб олишингизни Худованддан сўранг.

Бешинчи қадам: шу ўрганган ҳақиқатларингиз асосида Худовандга раҳмат айтинг ва фақат Унга топиниг. Олтинчи қадамда эса кун бўйи барча ўрганган ҳақиқатлар ҳақида ўйлашга ҳаракат қилинг. Охирги еттинчи қадамда эса ўз яқинларингиз билан шулар ҳақида ўртоқлашинг. Ҳурматли радио тингловчи биродар,

Мен шахсан ишонаман, агар Худованд олдида шу етти қадамни доимо бажариб борсангиз, Худованд албатта баракалайди. Мана шу нарса ҳар бир инсоннинг ҳаётидаги энг ажойиб қимматбаҳо бўлган хазинадир. Ушбу хазинага фақатгина Худованднинг ёрдами ила эга бўлишимиз мумкин. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top