2:54

Болаларнинг ўсишига ёрдам 124

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Ҳурматли ота-оналар, бугунги эшиттиришимиз ҳам болалар мавзусига бағишланади.

Бугунги кунда хоҳ масиҳий бола бўлсин, хоҳ Худога ишонмайдиган бола, барчасига ташқи дунё ўз таъсиирини ўтқазишга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун ҳам болаларни турли хавф-хатардан ҳимоя қилишни биринчи галда ота-она ўз вазифаси деб билиш лозим. Кўпчилик имонли биродарларимиз айтишадики, йўқ бу Худованднинг ғамхўрлиги деб.

Тўғри, ҳар бир инсон ҳақида Худованднинг Ўзи ғамхўрлик қилади. Лекин болаларимиз ҳақида Худовандга ким мурожаат этади? Албатта Худовандга ҳар бир ота-она ибодат орқали ўзларидаги муҳтожликларни олиб келишлари лозим. Бундан ташқари, ўсмирлик даври деган гап ҳам бор. Кўпчиликнинг фикрича, болалар тарбиясида айнан шу давр энг оғир ҳисобланади.

Шахсан менинг фикрим шундай: агар ҳар биримиз ўз болаларимизни кичиклигидан Худовандни севишга ўргатган бўлсак, улар ўсмирлик даврида ҳам унчалик кўп муаммолар туғдирмасалар керак. Ўсмирлик даврида болалар бир-бирлари билан қолаверса бошқалар билан ҳам кўп баҳслашадиган бўлишади.

Бундай баҳслашувлар ёш болалар орасида ҳам бўлиб туриши мумкин. Агар улар тўғри деб билган йўлни танласалар, бу эса дарҳақиқат шундай бўлса, уларга халақит қилманг. Ҳар қандай муаммолар пайтида ўзингизнинг болалик ва ўсмирлик даврларингизни бир эсланг. Агар болага ниманидир тушунтира олмасангиз вақт беринг, орадан вақт ўтиши билан улар кўп нарсани ҳақиқат эканлигини ўзлари тушуниб олишлари мумкин.

Лекин тинимсиз болангиз учун ибодатда бўлинг. Кўпчилик болалар айни ҳақиқатни қабул қилмайдилар ёки аксинча тушунмайдилар. Бу ҳақиқат барчамиз учун доимо керакли ҳисобланади. Бу ҳақиқатни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Бу Худованд ҳақидаги ҳақиқатлардир. Болангиз шу ҳақиқатни чин юракдан тушуниб етиши, унинг келажаги учун ва нажот олиши учун энг муҳим ҳақиқатдир.

Шунинг учун ҳам болалар учун ота-онанинг ибодати жуда муҳимдир. Болаларимизнинг ҳар қандай саволларига Муқаддас Китобдан жавоб беришга ҳаракат қилайлик. Азизлар, шуни яхши тушуниб олайлик. Болаларга бу гуноҳ деб айтиб қўйишнинг ўзи етарли эмас. Нима учун бу гуноҳ саналади, чунки Муқаддас Китобда Худованд шундай деб айтган.

Худованд эса ҳар бир инсонни, шу жумладан сени ҳам гуноҳсиз ҳаёт кечиришингни ва қачонлардир Унинг олдида жаннатда абадий ҳаёт кечиришингни истайди. Азиз ота-оналар, Худован ҳар биримизни марҳаматласин. Шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди, хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top