3:04

Болаларнинг ўсишига ёрдам 345

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Ҳурматли биродарлар, айрим касбларни пухта эгаллаш учун кўп йиллар, ўқишга ва тер тўкишга тўғри келади.

Ҳатто айрим мамлакатларда яхши врач бўлиш учун йигирма йил ўқиш кераклиги маълум. Бундан ташқари яхши дурадгор ёки сантехник бўлиш учун эса баъзида ўқиш шарт эмас, кимгадир шогирд тушиб устачиликни яхши ўрганиб олиш ҳам мумкин.

Энди азизлар, энг муҳими, булажак ота-оналарни ўз фарзандларини тарбиялашлари учун ҳеч ким ва ҳеч қаерда тайёрламайди. Кўпчилик айтадики, бола тарбияси ўз-ўзидан йиллар давомида шароитга қараб ўзгариб бораверади, деб. Лекин ҳаёт буни инкор этади. Азиз ота-оналар, бола тарбияси энг юқори даражада амалга ошиши учун, Муқаддас Китоб барчамизга керак бўлади.

Муқаддас Китобга асосланиб берилган тарбияни ҳеч ким асло ўзгартира олмайди. Энг муҳими, бола ҳар қандай иллатлардан йироқ бўлади. Турли мамлакатларда турли бахтсиз оилалар мавжуд. Буларнинг бахтсиз бўлишининг сабабларидан бири, алкоголизим ёки гиёҳвандликдир.

Бу эса оилада бола тарбияси ўз-ўзидан амалга ошиб қолмаслигини кўрсатади. Болани яхши тарбиялаш учун ҳам меҳнат қилиш лозим. Азиз биродарлар, юқорида айтган гапимизни яна такрорлашга асло эринмаймиз. Болани яхши тарбиялаш учун Муқаддас Китобдан ўқиш ва яна ўқиш ва амалда қўллаш керак. Азиз биродарлар, яқинда бир ажойиб воқеани гувоҳи бўлдим.

Деярли ўттиз йиллик масиҳийлик тажрибага эга бўлган бир биродаримиз билан хизмат юзасидан учрашиб гаплашиб ўтирган эдик. Биродаримизнинг ёнида ўн уч ёшли набираси ҳам бор эди. Албатта набирасининг ота-онаси ҳам масиҳий, лекин болалар тарбиясига унчалик кўп вақт ажрата олишмайди, чунки улар эртадан кечгача иш билан банд.

Бизнинг суҳбатимизни биродаримизнинг набираси бўлди. У ўз бувисидан тезроқ суҳбатни якунлаб, бозорга бориб унга керакли нарсаларни сотиб олишни ва бирон жойга бориб мазза қилиб овқатланишни талаб қила бошлади. Азизлар, бир қарашда бунда ҳеч қандай ноўрин нарсани кўрмаслигимиз мумкин. Лекин менга қанчалик маълумки, ҳар куни шу нарса такрорланаверади.

Яъни, бозор, ошхона. Суҳбатдошим мендан бироз уялган бўлиб, набирасига, Раббимизнинг қанчалик сабрли бўлгани ҳақида гапирди. Боланинг жавоби эса барчасини инкор қилганди. Шунда суҳбатдошимнинг охирги айтган гапи мени лол қолдирди. “Кўрдингизми, шунинг учун ҳам биз болаларга Худо ҳақида ўргатмаймиз, чунки улар ҳали ёш, руҳий хаётни тушунмайди,” — деган гап.

Азизлар, ушбу суҳбат ҳалигача мени ёдимдан чиқмайди. Келинг фарзандларимизга эътиборлироқ бўлайлик. Азизлар, шу ерда суҳбатимизга якун ясаймиз, бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top