2:55

Ваъз 156

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Азизлар, бугунги эшитттиришимиз орқали сизлар билан Худованднинг каломи асосида бўлишмоқчимиз.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, эшитиришимиз бошида сизларга бир савол билан мурожаат қилмоқчимиз. Нима учун одамлар билиб туриб ёмонлик қилишга ўрганиб қолишган? Ушбу саволимизга ягона жавоб — гуноҳдир. Инсон ўзининг гуноҳкор табиати туфайли гуноҳ қилишга мойилдир.

Бизга маълумки, бундан бир неча минг йиллар илгари Худованд ажойиб жуфтликни яратган эди, яъни Одам билан Ҳавони. Дунёдаги биринчи яратилган одамлар бўлгани учун, ҳамма нарсани Худованд улар билан амалга оширар эди. Лекин минг афсуслар бўлсин, бу икки инсон гуноҳ содир этди.

Улар Худовандга қулоқ солмадилар. Азизлар, бу гуноҳни улар қандай содир этганлиги ҳақида Муқаддас Китобнинг Ибтидо китобидан 3 боб 1 оятдан то 24 оятгача бўлган жойларидан ўқиб кўришингиз мумкин бўлади. Шу гуноҳ содир этилгунга қадар ер юзида ҳаммаси яхши эди.

Лекин Одам билан Ҳаво гуноҳ қилганларидан кейин дунёга гуноҳ кириб келди. Шу сабаб ҳозирга қадар ҳар бир туғилаётган одам гуноҳкор бўлиб дунёга келаяпти. Одамлар учун гуноҳ қилиш оддий ҳол бўлиб қолди. Масалан, кимнидир алдаб пулини олиш, балки, ҳеч қандай гуноҳ билан боғлиқмасдек кўринар.

Лекин Худованд ёлғон гапирмаслик ҳақида ва ёлғон — гуноҳ эканлиги ҳақида айтади. Азизлар, ҳозир кўпчилик учун нотуғри йўлни танлаш унчалик муаммо эмас. Кўпчилик инсонлар ҳозир фақатгина ўз манфаатини ўйлашади. Агар шу йўл инсон учун шон-шуҳрат ёки бойлик келтирса, ҳар қандай йўлни ҳам танлашга тайёр бўлиши мумкин.

Энг ачинарлиси, кўпчилик инсонлар билиб туриб нотўғри йўлни танлашлари мумкин. Ҳурматли биродарлар, доимо кимгадир, балки, ўз фарзандингизгами, ким бўлишидан қатъий назар, тўғри ва нотўғри ишлар ҳақида ва бундай йўлнинг оқибати ҳақида тушунтириб беришга ҳаракат қилинг.

Ҳар қандай ёмон ишларни қилишдан қутулишнинг энг самарали йўли, бу Раббимиз Исо Масиҳга ўз ҳаётимизни ишониб беришдадаир. У ҳар қандай инсонни турли муаммолардан, турли ташвишлардан озод қила олади. Фақатгина Унга илтижо қилиб юрагингизга киришни ва ҳаётингизни бутунлай ўзгартиришини илтижо қилинг.

Ўзингиздаги барча ножуя ишлар учун ва гуноҳга тўла бўлган ҳаётингиз учун Унинг олдида тавба қилиб кечирим сўраш лозим. Мен сизни ишонтириб айта оламан, У ҳар қандай инсонга тўлиқ кечирим бера олади. Азизлар, яна радио орқали учрашгунга қадар хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top