Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда яна сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек эса микрофон қаршисидаман. Эфесликларга мактубида айтилишича, биз шайтонга қарши кураш олиб боряпмиз.
Бу ҳақиқатдан ҳам шундай. Ёвуз кучларнинг армияси ҳам жуда тажрибали ва улар ҳам доимо кураш олиб боришга тайёрдир. Ёвуз кучлар ва шайтон ҳам доимо белгиланган муҳит учун доимо кураш олиб боради. Албатта улар ҳам ўзи бошқариб турган жойини бировга бериб қўйгиси келмайди.
Азизлар, сизнинг фикр-мулоҳазаларингиз қандай, жамоатлар ҳам ўз муҳити учун шайтон билан жанг олиб бориши керакми? Биз кўчаларимизнинг номини айтиб, Исо Масиҳ номи билан у ердан шайтонни ҳайдашга ҳақлимизми? Баъзиларнинг айтишича бундай қилолмаймиз.
Чунки Муқаддас Китобда буни амалга оширишимиз учун ҳеч қандай кўрсатма йўқ деб айтишади. Агар Муқаддас Китобда хақиқатдан ҳам асос бўлмаса, демак бу фикрни тўғри деб айтишимиз мумкин. Лекин Муқаддас Китобда шайтонга қарши кураш олиб боришимиз ҳақида айтилади.
Ўйлайманки, агар ёвуз руҳларга қарши кураш олиб бормасак, у бизни тириклайин ютиб юбориши ҳам мумкин. Агар юқоридаги саволларимиз ҳақида яна ўз фикримизни давом эттирадиган бўлсак, доимо икки хилдаги гуруҳларни кўришимиз мумкин.
Биринчи гуруҳ ҳеч қандай ёвуз руҳларга ишонмаса, иккинчиси аксинча асосий фокусни уларга қаратади. Бошқаларни ҳам доимо соғлом, носоғлом таълимотлар билан қўйнини тўлдириб ташлайдилар. Инсонларнинг, тўғрироғи биродарларимизнинг шундай хатоси эса албатта шайтонни қониқтиради ва у шундай бўлишини доимо хоҳлайди.
Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, агар бирон таълимотда иккилансангиз, уни авваломбор тажрибали биродарлар билан ўртоқлашинг. Кўпчиликка етқазилган нотўғри таълимот ҳам ёвуз руҳларни қўллаб-қўватлайди. Матто китобида шундай ёзилади: “Агар ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб, орқамдан юрсин.
Ким ўз жонини аямоқчи бўлса, уни йўқотади. Лекин ким Мен учун жонини йўқотса, жон топади”. Азизлар, ёнверимизда руҳий жанг борган сари алангали тус олмоқда. Шундай экан, биз Худованднинг фарзандлари, бу курашда иштирок этмай туролмаймиз. Чунки ҳар бир жангчи ўзини душмандан ҳимоя қилмоғи керак.
Ҳозирча кўплаб биродарларимиз бир четда кузатувчи бўлиб тургандек ёки дунёвий эҳтирослар билан оворадек кўринади. Азизлар, шайтонга қарши курашиш даври келди. Хайр саломат бўлинглар.