MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз азиз мухлисларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Ҳурматли радио тингловчи дўстлар, келинг бугун сизларга ибодат нима эканлиги ҳақида бироз тушунтириш берсам.

Чунки ҳали Раббимиз Исо Масиҳ билан ярашмаган дўстларимиз ибодат нима эканлигини охиригача тушунмаслиги мумкин. Аслида Раббимиз Исо Масиҳ биз билан урушмаган ёки бизлардан яъни инсонлардан асло хафа эмас. Шунинг учун истаган инсон истаган пайтида Унинг оёқлари остида тиз чўкиб, барча гуноҳлари учун кечирим сўраши мумкин.

Мана шу нарса, яъни Худованд билан қиладиган суҳбатингиз ибодат деб айтилади. Қачонки Раббимиздан кечирим сўраб, Уни юрагимизга киришга таклиф этсак, У ҳаётимизда катта ўзгаришлар қила олади. Албатта бунинг учун ўша инсон Масиҳга йўл очиши керак. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ибодат бу — Худога гапиришдир. Биз Худога истаган пайтимизда, қаерда ва қачон хоҳласак ибодат қила оламиз. Ибодат қилиш учун маълум вақтлар белгиланмаган.

Ҳаётингизда бирон муаммолар бўлганида ёки аксинча қувончлик кунларингизда Худовандга бемалол: “Менга ёрдам бер ёки берган хурсандчилигинг учун Сенга раҳмат”, деб ибодат орқали миннатдорчилик билдиришингиз ҳам мумкин. Ҳар бир Масиҳга ишонган киши Исо Масиҳнинг қурбонлигини, яъни Худованд томонидан берилган қурбонлигини қабул қилиш учун биз Худога ишонч билан бизда нажот борлигини билган ҳолда ибодат қиламиз.

Азиз биродар, агар сиз эндигина Худовандга ишонишни бошлаган бўлсангиз, бу жуда яхши. Балки сиз ҳали ибодатларингизга жавоб олмагандирсиз. Муҳими, сизда абадий ҳаёт бор. Худованд сиз қилаётган илтижоларингизни жавобсиз қолдирмайди. Ҳеч бўлмаганда, бу сўраган нарсанг ҳозир сенга зарур эмас, болам, деган жавобни беради. Айрим ибодатларга эса жавобни ойлаб ҳатто йиллаб ҳам кутишимиз мумкин.

Бу дегани, Худованд сизнинг ибодатларингизни эшитмаяпти дегани эмас. У Ўз фарзандларини доимо эштади. Чунки У тирик Худованд. Азиз дўстим, қуйида тавба ибодатидан намуна келтириб ўтмоқчимиз. Шу каби ибодатни ўз сўзларингиз билан айтиб, Худованддан бир умрлик кечирим олишингиз мумкин. У сиздан ҳозироқ шу ибодатни айтишингизни кутиб турибди.

“Қадрли Эгам, менга бўлган муҳаббатинг учун раҳмат. Мен Сенинг кечиримингни сўрайман, чунки Исо Масиҳ инсоният учун қурбон бўлди. Мен ҳаётимнинг эшигини очаман ва Исо Масиҳни менинг Эгам ва Нажоткорим деб қабул қиламан. Мени янги одам қил. Менга бераётган абадий ҳаётинг учун ва сен билан бўлган муносабат учун раҳмат. Исо Масиҳ номи билан ибодат қиламан. Омин”. Ҳурматли дўстим, Худованд сизни гуноҳларингиз учун икки минг йил аввал Раббимиз Исони қурбон қилиб берди. У сизга абадий ҳаёт бермоқчи. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top