MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Азизлар, фарзий ва солиқ йиғувчининг ибодатлари бизга кўп нарсани очиқ ойдин қилиб берди. Чиндан ҳам, фарзий ва солиқчининг ибодатлари бир бирига ўхшамас, лекин негадир, фақат солиқчи уйига оқланиб қайтиб кетди. Кўрганимиздек, солиқ йиғувчи учун маъбадга олиб борувчи йўқ жуда қийин бўлган. Фарзий, маъбадга кеккайиб, ўзини муҳим шахслардек кўрсатиб маъбадга кириб келар эди. У маъбадга кириб келар экан, қолганлардан, яъни гуноҳкорлар олдида ўзини пок кўрсатиб кириб келар эди. У ўз номига ибодат қилган. Ибодат қилаётганида, ўзининг қилган савоб ишларини ҳам Худога рўйхатлаб берган.

Солиқ йиғувучи эса, аксинча, ўзини муқаддас Худо олдида кучсиз эканини кўрсатди. Гуноҳлари кўплигидан, хатто тепага қарашга ҳам ожизлик қилган. Унинг ибодати пастдан тепага, яъни Худонинг буюклигига қаратилган эди. Демак, фарзий ва яхудий халқида нафрат билан қаралган солиқ йиғувчи: «Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин», деб ёзилган оятни яхши тушунганини кўрсатади. Шу оятга таяниб, у “Худойим, мен гуноҳкорга раҳм қил!” дея ёлворди.

Солиқ йиғувчининг ушбу самимий ва оддий ибодатидаги раҳм ёлвориши, Худонинг олдига олиб борувчи ягона йўл эди. Бундай самимий ибодатни айтиб, у худди қоронғуликдан озод бўлгандек ўзини хис этган бўлиши керак. Ушбу азоб жаридан чиқиб, тўғри Худонинг бағрига тушди. Афсус, қадимги Исроил даврига қараганда, бизнинг замонимизда бузуқликлар ана кўп. Масалан, ёшлар орасидаги жиноятчилик, гиёҳвандлик, хиёнатлар, ажралишлар, порнография, хуллас бу рўйхатни чексиз давом эттириш мумкин. Хар биримиз, Худонинг олдига келиб, Унинг оёқларига йиқилиб Ундан раҳм-шавқат сўрашимиз керак: “Худойим, мен гуноҳкорга раҳм қил” деб, солиқ йиғувчи каби унга ёлворишимиз керак.

Афсус, кўпчилик, товба ибодатини худди бир охирги ўринда, яъни, бошқа иложи қолмаганидагина айтиладиган ибодат деб ўйлашади. Бу албатта нотўғри фикр. Биз ўзимизни қутқара олмаслигимизни хар куни, хар соат ёдимизда тутишимиз керак. Биз барчамиз гуноҳкормиз ва кучсизмиз. Ўз савоб ишларимиз ёрдамида ёки чиройли ва узоқ айтилган ибодатлар бизга сира ёрдам бера олмаслигини тан олишимиз даркор. Бизга фақат самимий ва юрак тубидан айтилган, Худонинг олдида ожизлигимизни ва кучсизлигимизни кўрсатувчи ибодат ёрдам беради холос. Ҳақиқат шундаки, биз Худонинг раҳм-шавқатига мухтожмиз. Худди солиқ йиғувчи уйига оқланиб кетгани каби, биз ҳам ўзимизни осмондан ерга тушириб, самодаги Худога илтижо қилиб, Ундан раҳм шавқат сўрашимиз керак. Бундай ибодатни Худо хеч қачон четда қолдирмайди, бундай ибодатга У албатта жавоб беради.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top