3:11

Ваъз 158

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна азизлар сиз билан радио тўлқинлари орқали биргамиз. Шундай имконият учун Худовандимизга миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Худованд бизларни яратишидан бирдан бир мақсади — биз ўз ҳаётимизни Унга бағишлашимизни жуда-жуда истайди.

Бу жуда муҳим бўлган ҳақиқатлардан биридир. Худованд Ўзи билан алоқада бўлиш учун ва Унга доимо мурожаат қилиши учун биринчи инсонни, яъни Одам Атони яратган эди. Агар мен Худо билан бўлган мулоқотимдан хурсанд бўлмасам, демак мен Худованд истаганидек яшамаётганимдан далолат беради.

Агар биз, инсонлар, Худованд айтганидек яшамасак, унда биз мукаммал ҳаётга эриша олмаймиз. Шунинг учун Раббимиз Исо Масиҳ “Худовандни сев” ва”ўзгани ўзинг каби сев,” деб айтган эди. Худованд бизни Уни севишимиз учун яратганлиги сабабли, Уни ҳаётимизда доимо биринчи ўринга қўйишимиз керак.

Биз масиҳийларнинг асосий мақсадимиз — Уни улуғлашдир. Шайтон доимо Худованд ўрнатган тартибни бузишни хоҳлайди. У доимо инсонни биринчи ўринга қўяди, Худони эса иккинчи ўринга қўяди. Азиз радио тингловчилар, келинг, Юнус ҳақида бироз фикр юритсак. Юнус ўзининг “мен”ини биринчи ўринга қўйди ва Худога бўйсинишни истамади.

Шунда бирдан муаммолар пайдо бўлишни бошлади. У кемада эди. Кема бўронда қолди ва Юнусни денгизга улоқтириб ташлашди. Қачонки Юнус ҳаммасини англаб етиб, Худовандни биринчи ўринга қўйишни бошлаганида, муаммолар ўз-ўзидан ечила бошлади. Азизлар, бундан ташқари, Муқаддас Китобда бошқа мисоллар ҳам кўплаб топилади. Масалан,

Одам Ато билан Момо Ҳавони олайлик. Улар ҳам ўзларини биринчи ўринга қўйиб, яхшилик ва ёмонлик ҳақида билимга эришишни хоҳлашди. Натижади улар Адан боғидан ҳайдалишдан ташқари, уларнинг ҳаётига қурқув, оғриқ, тиканли ўсимликлар кириб келди. Азиз радио тингловчи биродарлар, энди бугунги эшиттиришимизнинг энг кульминацион нуқтаси — Раббимиз Исони ҳаётига ҳам назар ташлаб кўрайлик.

У доимо Худовандни биринчи ўринга қўйди.У доимо Худовандни улуғлади. Азизлар, Худога маъқул бўлишнинг бирдан бир ягона йўли, Худовандни доимо биринчи ўринга қўйишдир. Раббимиз Исо Масиҳ Худони севгани учун бошқаларга ҳам севги ҳақида кўп гапирди. Агар биз масиҳийларда севги кўп бўлса, бу Худованд учун бериладиган ажойиб жавобдир.

Азиз дўстим, сен Худони севасанми? Худованд чиндан ҳам ҳаётингда биринчи ўринда турадими? Унинг амрларини бажаряпсанми? Энг муҳими, ўз ҳаётингни Худонинг бошқарувига топширганмисан? Агарда хали Худовандга ўз ҳаётингни топширмаган бўлсанг, бугун ҳозироқ шуни қилишга ҳаракат қил. Унинг олдида барча гуноҳларинг учун тавба қилиб кечирим сўра. У сени кечиришга тайёрдир. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top