3:07

Ваъз 159

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сизлар учун тайёрлаган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Ҳурматли радио тингловчилар, барча инсонларни қизиқтирадиган бир савол бор. У ҳам бўлса, биз бу дунёга қаердан келиб қолганмиз деган савол.

Эволюциянинг битта ягона мақсади мавжуд. У ҳам бўлса, бир нечта ёлғон фактларни кўриб чиқиб, буни инсонлар ишонишни истайдиган шунчаки ғоя эканлигини ва улар инсонларнинг Худога муҳтожлигини ва Унинг олдида жавобгарлигини ўйлашга йўл қўймаслигини кўрсатишдир.

Ерда ҳаёт қандай пайдо бўлди? Бу тасоддифми? Ёки Худо ҳамма нарсани олти кунда яратдими? Биз инсонлар ҳақиқатан ҳам маймундан тарқалганмизми? Ушбу саволларнинг ҳаммаси жиддий, шунинг учун ҳам улар тўлиқ ва илмий жиҳатдан тасдиқланган жавобларни талаб этади.

Бу ҳаётнинг энг оддий формаси “катта портлаш” натижасида пайдо бўлган деган жавоб, бугунги куннинг энг машҳур жавобларидан бири. Демак, мана шу оддий формалар бор нарсаларни борган сари мураккаброқ эволюциялаштира бошлаган, оқибатда ҳозир инсон қандай бўлса, худди шундай қиёфада инсон пайдо бўлган.

Буларнинг ҳаммаси эволюция ғоялари деб айтилади. Лекин бу ғояларнинг кўп жиддий камчиликлари бор. Ҳозир биз шу камчиликларнинг айримларини сиз билан кўриб чиқамиз. Азизлар, биз эволюциянинг ғоядан бошқа нарса эмаслигини тушунишимиз ва қабул қилишимиз жуда муҳим.

Ғоя бу тахмин қилиш ёки бир хулосага келишдир. Улар тасдиқланган ҳақиқатларга эмас, тахминларга асосланади. Шуниси ачинарлики, эволюция ғоялари мактабларда, тирик табиатга атаб тайёрланган кўплаб ҳужжатли фильм ва телевизион кўрсатувларда худди ҳақиқатдек қилиб кўрсатилади. Шунинг учун улар ҳақиқатдек қабул қилинади.

Кўп асрлар давомида бу ғоя қайта-қайта айтиб келинган, лекин Чарльз Дарвин уни жуда машҳур қилиб юборди. Бутун дунё бўйлаб геологик экспедиция уюштириб, ҳаётнинг пайдо бўлиши ҳақида ўз ғоясини илгари сурди. Барча илмий далиллар ўлчовга, кузатишга, баҳога ва тажрибакорларнинг асосларининг таҳлилига ёки ҳақиқий ҳаётий ҳодисаларга дуч келди.

Эволюция ғояларининг муаммоси шундан иборатки, аслида нима бўлганлиги ҳақида ҳеч ким ишонарли далил келтира олмайди. Ҳаётнинг пайдо бўлганини ва бир нарсанинг бошқа нарсага ўзгарганини кўрган одамлар ҳам йўқ. Дунёнинг ҳам пайдо бўлганини кўрган ва унга баҳо берадиган инсон ҳам йўқ. Лекин ўша пайтда Худованд бўлган. Ҳамма нарса Унинг оғзидан чиққан сўз орқали пайдо бўлганига одамларда асло шубҳа ҳам йўқдир. Худованд тирик ва У барча борлиқни йўқдан пайдо қилди. Азиз радио тингловчилар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top