3:02

Муносабат

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна азизлар сиз билан радио тўлқинлари орқали биргамиз. Шундай имконият учун Худовандимизга миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳурматли радио тингловчи мухлислар,

Бугунги эшиттиришимизни Римликларга мактубининг 15 боби 5 ҳамда 6 оятлари билан бошламоқчимиз. У ерда жумладан шундай ёзилган: “Сабр ва тасалли манбаи бўлган Худонинг Ўзи эса, Исо Масиҳ ўргатганидек, бир-бирингиз билан ҳамфикр бўлишни сизларга ато этсин, токи сизлар якдиллик билан, бир оғиздан Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси бўлган Худони улуғланглар”.

Худованд биз масиҳийларнинг орасида бир-биримизга бўлган ижобий муносабатни кўришни жужа-жуда истайди. Бундан ташқари, Худованд яна шуни истайди-ки, масиҳийлар биргаликда Худонинг Улуғворлиги учун хизмат қилишларини. Ҳеч бир иложи йўқки, биз биродарлар бир-биримизга муҳтож бўлмаслигимизни.

Биз доимо бир-биримизга керакмиз. Қандай сабабларга кўра бизлар бир-биримизга муҳтож ва зарур бўлишимиз мумкин? Албатта масиҳий инсон бир-бирини кўрганида бир-биримизга руҳий далда беришимиз керак, айниқса ҳозирги шароитда кимгадир руҳий далда бериш, муҳтож бўлган инсонни янада имонда мустаҳкамлайди деб ишонамиз.

Бундан ташқари, билмаган ва унча тушунмаган билимларимизни биродарларимизга ўргатишимиз мумкин, бир-биримизни хатоларимизни севги билан тузатишга ёрдам беришимиз мумкин. Ушбу айтганларимиз, ўзбекча қилиб айтганда, хамир учидан патир дегандай гап. Аслида эса биродарларга максимал даражада ўз ёрдамимизни кўрсатсак янада яхшироқ бўлар эди.

Азиз биродарлар, ҳозиргина сизларга айтиб ўтганларимиз шайтонга жуда яхши маълум. Шунинг учун ҳам Худованд Забур китобининг 132 саносида биродарлар бир-бирига қандай муносабатда бўлиши аниқ келтириб ўтилган. Шайтонга бизнинг хизматимизни қандайдир тўсиқлар билан тўхтатиб қўйиши анчагина мушкулдир.

Лекин биродарларнинг бир-бирига бўлган муносабатини бузиш орқали у кўп нарсага эришиши мумкин. Шу жумладан, ёмон муносабат ўз-ўзидан хизматимизга салбий таъсир қилишни бошлайди. Шунинг учун ҳам унинг энг яхши тактикаси, биродарлар орасида бўлиниш пайдо қилиш. Бўлиниш бўлганидан сўнг хизмат ҳам ўз-ўзидан секинлашиб боради, ҳатто умуман тўхтаб қолиши ҳам мумкин. Азизлар, шайтон доимо ёвузлик уруғини сочишга ва вақти келиб, шу уруғдан ёмон ҳосил олишга ҳаракат қилади.

Агар сиз хизмат қилаётган гуруҳда биродарлар орасида салбий муносабатни сезсангиз, биродарларга шу ҳақида айтинг ва тезда Худонинг олдида тавба қилиб, яна ўз хизматингизни давом эттиришингиз мумкин. Азиз биродар, бугун Худо сизга айнан шу нарсани амалга оширишни кўрсатмоқда, кечикмасдан ишга киришинг. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top