3:06

Жавобгарлик

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна азизлар сиз билан радио тўлқинлари орқали биргамиз. Шундай имконият учун Худовандимизга миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Янги Аҳдга қараганда Эски Аҳдда бевосита ота-оналарга қаратилган кўплаб оятлар мавжуд.

Улардан энг машҳур бўлган оят Сулаймоннинг ҳикматларида ёзилган: “Болани тўғри йўлга солиб тарбияла, шунда қариганида ҳам йўлидан адашмайди”. Нима деб ўйлайсиз, азиз радио тингловчи, боланинг тарбияси учун ким жавобгар? Бундай саволларни кўп бора эшитганмиз.

Шундай бўлса-да, яна бир бор жавоб беришга эринмаймиз. Албатта биринчи ўрнида ота-она ўз боласи учун ва унинг тарбияси учун Худованд олдида, қолаверса жамият олдида ҳам жавобгардир. Муқаддас Китоб бошқаларнинг жавобгарлиги ҳақида ҳам айтади, яъни Масиҳ танасининг аъзолари бир-бири учун жавобгардир.

Чунки танадаги ҳар бир узув бир танани ташкил этади. Тарбия жараёнида оиланинг бошқа аъзолари ҳам иштирок этишлари мумкин, масалан, бува билан бувилари, лекин барибир асосий оғирлик ота-оналарга тушади. Лекин ҳозирги кунда кўпчилик, бола тарбияси мактабга боғлиқ, деб ҳисоблайди.

Лекин минг афсуслар билан айтамизки, бола ўз вақтининг саксон уч фоизини ўз уйида ўтқазар экан. Бу албатта тахминий статистика. Шундай бўлса-да, ҳақиқатга яқин деб ўйлайман. Ота-оналар ўз фарзандларининг тарбияси жараёнида иштирок этадиган Худонинг хизматдошларидир.

Бу иш осонми? Кўпинча осон эмас. Айнан шунинг учун Калом ота-оналарни тарбия жараёнида эҳтиёт бўлишлари учун огоҳлантиради. Тайёргарлик ҳақида гапирганимизда биз спортсмен ёки аскарнинг тайёргарлик жараёнини кўз олдимизга келтирамиз. Лекин Калом бошқа бир тайёргарлик ҳақида айтади.

Ушбу тайёргарлик бутун ҳаёт давомида давом этади, яъни “қандайдир йўлга тушиб қолиш” жараёни. “Уришқоқ билан дўстлашма, баджаҳл билан юрма. Бўлмаса сен ҳам уларнинг йўлига тушиб қоласан, жонингни тузоққа илинтирасан”- деб айтади Ҳикматлар китобининг 22 боби 6 ояти. Бошқа сўзлар билан айтганда, шунчаки айрим одатларни ўрганиб, ёмон йўлга тушиб қолиш мумкин.

Болаларимиз худди шундай қиладилар. Улар ўз ота-онасига қараб, сизни тақлид қиладилар. Албатта, тенгдошларининг ҳам ўзига яраша таъсири бўлади. Лекин бола вақтини кўпроқ ким билан ўтказади? Албатта ўз оиласи ва ота-онаси билан. Текширувлар шуни кўрсатадики, имонли бола жамоатда тахминан 1%, уйда – 83% ва қолган 16% мактабда ўтказади. Уй муҳити ўз таъсирини бир умрга қолдиради. . Демак, биз болаларга ижобий ҳамда салбий таъсир ўтказишимиз мумкин. Худованд хоҳлайдики, ота-оналар фарзандларини бошқаришларини ва уларни яхши тарбиялашларини. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top