3:04

Ваъз 163

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна эфирда сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек бугун радио қаршисидаман. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, агар кимгадир Худонинг Хушхабарини айтганимизда, фақатгина Худо муқаддас ёки Худо солиҳ, деб қўйишимизнинг ўзи етарли эмас.

Бундай гаплар дўстларимизга Худо ҳақидаги ҳақиқатларни тушуниб етишлари учун етарли эмас. Энг аввало, биз Хушхабар айтишимиздан олдин битта йўналишни танлаб олишимиз керак. Бундан ташқари, айрим ҳақиқатлар бошқаларга тушунарли бўлиши учун қандай сўзларни ва гапларни ишлатишимизни ҳам олдиндан билсак ёки ўйлаб қўйсак, янада сифатлироқ Хушхабар айта олишимиз учун айни муддоа бўлар эди.

Хушхабар айтган пайтимизда Худо ҳақида кўпроқ айрим сўзларни ишлатсак яхши бўларди. Масалан: солиҳ, тоза, комил, У ҳамма нарсани тўғри қилади, умуман шунга ўхшаш сўзлар. Худованд доимо яхшилик қилади ва яхшилик тарафдоридир. Унинг олдига ўз гуноҳлари учун тавба қилиш учун келган ҳар қандай инсонни барча гуноҳларини кечиради.

У шундай адолатли-ки, чин юракдан тавба қилган инсоннинг энг оғир гуноҳларини ҳам кечиради ва қайта эсламайди. Инсоннинг табиати жуда қизиқ. Худованд барча одамларга гуноҳлари учун кечирим бермоқчи, яна қандай кечирим-ки, текин Худованд берган кечирими эвазига инсондан ҳеч нарса талаб қилмаяпти. Лекин одамлар шуни ҳам олишга баъзан эринчоқлик қилаётгандек.

Инсонлар кўча-куйда ўруш-жанжал бўлса мириқиб томоша қилишни яхши кўради. Агар телевизор орқали беҳаё фильмлар ёки жангари фильмлар кўрсатилса иштиёқ билан кўради. Наҳотки ушбу кераксиз нарсалар Худованд бермоқчи бўлган абадий ҳаётдан, кечиримдан устун бўлса?! Азиз дўстим, бугун ўз келажагинг ҳақида ўйлаб кўр.

Инсонга берилган қисқа умр тез ўтиб кетади, асосийси инсоннинг ўлимидан кейин бошланади. Худованд сени келажакда жаннатда Ўзининг ёнида кўришни жуда-жуда истайди. Балки сен ҳам жаннатда Худованднинг олдида бўлишни истарсан, лекин бунинг учун нима қилиш кераклигини билмаётгандирсан. Бунинг учун Худовандга ўз сўзларинг билан шундай деб ибодат қил:

“Азиз Худованд, мен Сени олдингда гуноҳкорман, шу пайтгача гуноҳ ичида яшадим. Мени кечир ва мени, ҳаётимни ўзгартир. Раббим Исо, мени юрагимга кир ва юрагимда мен билан яшагин. Барча гуноҳларимдан ўтгин. Омин”. Бу сен айтишинг керак бўлган ибодат намунасидир. Шундан кейин Худованд сендаги барча гуноҳларни тамоман кечиради. Юрагингга хурсандчилик ва тинчлик беради. Сен энди янгитдан туғилган инсонга айланасан.

Худованд сени кутмоқда, У билан ярашишга шошил, азиз дўстим. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top