2:55

Руҳий ғалаба 61

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Иккиланиш. Бу сўз дунёдаги одамлар учун унчалик аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин.

Лекин биз масиҳийлар учун бу сўз катта аҳамиятга эгадир. Чунки шайтон кўпинча шу сўзни амалда қўллаб масиҳийларни Худованднинг борлиги, тириклиги ҳақида иккиланишимизга ундайди. Шайтоннинг мақсадларидан бири — Худога бўлган ишончимизни ва У билан бўлган алоқамизни узиб қўйишдир.

Шунинг учун ҳам у доимо Худога бўлган ишончимизда иккиланишимизни хоҳлайди. Агар шайтон шу мақсадига эриша олса, бутун бошли халқни гуноҳ сари бошлаб кета олади. Эсингизда бўлса, илон Момо Ҳавога ёлғон гапириб уни Худованд айтган сўзларига нисбатан иккилантира олган эди.

Ушбу оят Ибтидо китобининг 3 боби 1 оятида ёзилган. Агар шу оятни ўқиб кўрсангиз, ҳақиқатан ҳам Ҳавонинг иккиланганига амин бўласиз. Кейинги оятларда ҳам илон айёрлик билан уларни алдаганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Илоннинг айтган ёлғонларидан шуни кўришимиз мумкинки,

Худди Худо Ўз айтганларини бажармайдиган ва фақатгина Ўзи ҳақида қайғурадиган Худодай қилиб кўрсатади. Азизлар, шайтоннинг иши шу, у доимо ёлғон гапириб, Худога тегишли инсонларни йўлдан оздиради. Шунинг учун азизлар, доимо юрагингизда яшаётган Муқаддас Руҳга қулоқ тутинг.

Муқаддас Руҳ доимо нима қилишимиз ва қандай йўл тутишимиз кераклиги тўғрисида, айниқса нима гуноҳ ва нима Худога маъқул иш эканлиги ҳақида гапиради. Шайтон исонларга дунёга очиқ кўз билан қарашимизни талаб қилаётгандай. Аслида эса у ёлғон гапираётгани ҳар биримизга яхши маълум.

Дунёга қараганимизда, албатта инсонга ёқадиган нарсаларни кўплаб кўришимиз мумкин. Масалан: кайфу сафо, зинокорлик, алдамчи йўллар билан бойлик орттириш, гиёҳвандлик. Бу инсонларга вақтинчалик хурсандчилик олиб келиши мумкин. Охири эса албатта ўлим.

Чунки буларнинг биронтаси ҳам Худога маъқул эмас. Худованд ҳар бир инсонни ҳалол бўлишини ва энг муҳими, жаннатга боришини истайди. Шайтон кўрсатган йўл билан эса Худога яқинлаша олмаймиз. Азиз радио тингловчилар, ҳеч қачон Худонинг куч-қудратига ва Худонинг сўзига нисбатан иккиланманг.

Титусга мактубининг 1 боби 2 оятида айтилишича, Худо ҳеч қачон ёлғон гапирмайди. Шу оятнинг ўзи биз масиҳийларга катта умид беради. Азизлар, ҳеч қачон шайтонинг ёлғон тузоғига илинманг. Тузоққа илиниб қолмаслик учун эса доимо Худо кўрсатган йўлдан юришимиз керак. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top