2:49

Руҳий ғалаба 64

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда яна сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек эса микрофон қаршисидаман. Ҳозирги кунда масиҳийларга нисбатан турли мамлакатларда турлича қувғинлар бўлиб турибди. Бундай қувғинлар бўлиши ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаслиги аниқ.

Чунки Раббимиз Исо Масиҳнинг Ўзи ҳам турли қувғинларга дучор бўлган эди. Шу ҳақида эса бизларни, келажак авлод масиҳийларини олдиндан огоҳлантирган эди. Азиз радио тингловчи, агар эътибор берсангиз, қувғинлар туфайли айрим муаммолар келиб чиқаётгандир.

Лекин Худо Ўз хизматини асло тўхтатмаяпти. Аксинча янада биродарларимизга куч, сабр-тоқат бериб олдинга қараб юришга ундаяпти. Шайтон фақатгина масиҳийлар орасида иккиланиш эмас, балки турли қийинчиликларни ҳам ташкил қилаолади. Уни бирдан бир хоҳиши — масиҳийларнинг ҳаётини нафақат оғир қилиш, балки муаммоларга кўмиб ташлашдан иборатдир.

Шайтоннинг асосий ҳужум қилиш тактикаси, бу қувғинларни ташкил қилишдир. Агар шайтон ўзининг шу мақсадини озгина бўлсада амалга ошира олса, катта муаммолар келиб чиқиши мумкин. Масалан, оилаларда ота-онанинг қаршилиги, эр ва хотин орасидаги муаммолар. Ўзбекча қилиб айтадиган бўлсак,

Ота-онанинг ўз фарзандларини оқ қилишлари, хуллас, шунга ўхшаш муаммолар. Буларнинг бари шайтон тарафидан масиҳийларга қарши уюштириладиган ҳужумлардир. Агар тарихга назар соладиган бўлсак, кўплаб ибодатхонадаги биродарларимиз душманлар томонидан ўлдирилган ва йўқ қилиб ташланган.

Азизлар, шундай бўлсада Худо юрагимизга тинчлик бера олади. Ҳеч ким Худога қарши чиқа олмайди. Унинг ишларини барбод қилолмайди. Эски Аҳд китобидан бизларга маълумки, қанчадан-қанча подшоҳликлар масиҳийларни турли қийинчиликлар орқали ўлдириб ташладилар.

Ёввойи шерларга едириб, тириклайин ёқиб юбордилар. Хуш, шу орқали нимага эришдилар? Худога шукур, Худо томонидан юборилган нажот ҳақидаги Хушхабар бизлар яшаб турган давргача етиб келди. Дунёнинг турли бурчакларида содир бўлаётган қаршиликларга қарамай, Худо Ўз фарзандларини ҳимоя қиляпти. Ҳар куни минглаб инсонларУнинг олдида ўзларининг гуноҳкор ҳаётларидан воз кечиб тавба қилишмоқда.

Шундай бўлсада, азиз тингловчи, ҳеч қачон бепарво бўлмайлик. Шайтон кутилмаганда ўзининг аёвсиз ҳужумини бошлаб қолиши мумкин. У масиҳийларга қаршилик қилиш учун турли усулларни қўллашдан чарчамайди чоғи. Биз масиҳийлар эса шу орқали имонда янада мустаҳкам бўлиб бораверамиз. Биродарларимиз учун, Ватанимиз учун тинимсиз ибодатда бўлайлик. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top