2:58

Чумолилар

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио эфир орқали учрашганимиздан хурсандмиз. Азизлар, бугунги эшиттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан.

Бизга маълумки, Худо турли денгиз жониворларини ва турли қушларни яратди. Ҳатто Худованд миттигина чумолидан тортиб улкан динозаврларгача ва бутун ҳайвонларни бошқариш учун инсонни ҳам яратган.

Агар ўрмонга саёҳат қилган бўлсангиз, гала-гала бўлиб иноқ яшайдиган чумолилар уясига кўзингиз тушган бўлса керак. Чумолиларнинг бир тури дарахтлар танасига уя қуради. Албатта чумолилар ўз уясига кирадиган тешикни фақатгина ўзлари сиғадиган даражада кичкина қилиб қуришади.

Чумолиларнинг қанчадир қисми ўз уяларини чақирилмаган меҳмонлардан ҳимоя қилиш учун дарвоза олдида дарвозабонлик қилишади. Улар умри давомида ўз уяларини дарвозасини ўз таналари билан бекитиб, уяни ҳимоя қилишади. Энг қизиғи шундаки, дарвозабон чумолиларнинг боши уяга кирадиган тешикни тасвирлайдиган шаклга эга.

Шиша идишнинг оғзига тиқилган ёпқич каби улар ҳам бошларини тешикка тиқиб олишади. Агар тешик каттароқ бўлса, унда бирданига бир нечта чумоли бошини тешикка тиқиб туришади. Уларнинг боши бошқаларникига қараганда бақуватроқ ва ранги ҳам дарахтнинг пўстлоғига ўхшаш рангда бўлади.

Биронта чумоли ичкарига кирмоқчи бўлса, дарахтнинг пўстлоғини тақиллатади. Агар дарвозабон уни ҳидидан таниса, ичкарига киритади. Яратувчи Худо уларни шундай қилиб яратган. Бошқа чумолиларнинг бош тузилиши оддий, фақатгина дарвозабон чумолиларнинг бошлари бошқаларни ҳимоя қилиш учун бошқачароқ қилиб яратилган.

Азизлар, Худо шу дунёнинг яратувчиси эканлигини биз яхши тушуна оламиз. У бутун борлиқни яратган пайтида барчасини ўз ўрнида қилиб яратган эди. Ана шу тартиб ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда. Бу эса Худованднинг яратганларини ҳеч ким ўзгартира олмаслигидан яна бир бор дарак беради.

Биз дунёнинг яратилишини илм томондан исботлай олмаймиз. Дунёнинг яратилиши ҳақидаги Муқаддас Китобга оид биронта ҳикоя илмий фактни тасдиқламайди. Шунинг учун биз шунчаки Худонинг борлигига, У бизга гапиришига, Муқаддас Китоб Худонинг каломи эканлигига ва бутун дунёни ҳамда ундаги барча жониворларни Худо яратганига ишонамиз.

Биз масиҳийлар, дунёни Худо яратганлиги ҳақида айтилганларнинг барчаси ҳақиқат эканлигини имон билан қабул қилишимиз лозим. Биз бугунги эшиттиришимиз орқали тилга олинган миттигина чумолилар ҳақида ҳам Худованд катта ғамхўрлик қилганлиги чумолиларнинг қандай яшашидан кўриниб турибди. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top