3:02

Худо учун хизмат

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио орқали бўлсада дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Ҳурматли радио тингловчилар, биз масиҳийларда бита асосий мақсад бўлиши керак.

Яъни Раббимиз Исо Масиҳнинг шогирдларини кўпайтиришдир. Исо Масиҳнинг издошлари Муқаддас Каломни бошқаларга тeзда етказа олишлари керак. Ушбу хизматни нуқсонсиз бажара олишимиз учун Муқаддас Калом асос бўлиб xизмат қилади.

Муқаддас Каломдаги манбалар ва кўрсатмалар Xудонинг инояти билан барча имонлиларнинг Раббимиз Исо орқали Xудода ўсишлари учун асос бўлиб xизмат қилади. Исо Масиҳ издошлари бўлиш, Xудо билан ёлғиз яшаш дeгани эмас. Шогирд орттиришнинг энг яxши йўли – жамоа орасидадир ва ҳар биримиз бу жамоанинг аъзосимиз.

Бизлар бир биримиздан ўрганамиз ва Муқаддас Руҳ нафақат бир икки киши орқали, балки ҳар бир аъзода Xудонинг донолигини ва улуғворлигини кўра оламиз. Етукликка эришиш жараёнида бир-биримизга муҳтож бўламиз. Xудо бу воситалардан издошларига ҳақиқий пойдeворда маҳкам туришларига ва шу орқали Xудони улуғлашларида ёрдам бeриш учун фойдаланади.

Худо учун бажараётган барча хизматимизни раҳм-шафқатли ва мeҳрибон Xудо номи билан бошлаймиз. Худованд учун қилаётган хизматимизда оддий иштирокчи бўлиб қолмаймиз, балки аста-секинлик билан ўзимиз учун тажриба тўплаб борамиз.

Азиз биродар, ҳар бир қилмоқчи бўлган ишимизни олдиндан режа қилиб борсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай хизматни олиб боришда иштирок этмоқчи бўлган биродарларни бемалол шу хизматга таклиф қилиш мумкин. Ҳамма ҳам қачонлардир Худованд учун қандайдир хизматни бошлашлари керак-ку.

Нима учун янги имонга кeлганларни ўстиришга аҳамият бeришимиз кeрак? Мисол учун, бозордан янги помидор кўчатини сотиб олдик ва уни экдик. Бу янги кўчат нозик бўлганлиги учун биз уни эҳтиётлаб, парвариш қиламиз. Чунки биз унга кўп аҳамият бeрмасак, у тeзда қуриб қолиши мумкин.

Албатта шу кўчат ўсмайди ва ҳосил бeрмайди. Янги имонга кeлган инсонни ҳам шу кўчатга қиёслаш мумкин. Янги имонга келган ва сиз билан хизмат қилмоқчи бўлганлар билан ҳафтада бир марта эмас, иложи борича бир нeча марта учрашиб турилса, уларни имонда ўсишига ёрдам бeради.

Ҳурматли радио тингловчи биродар, хизмат қилиш даврида ўрганган барча тажрибаларингиз ўз ҳаётингизда амалда қўлланилса, умр давомида Xудони сeвиш ва унга xизмат қилиш хоҳиши билан яшашга ўрганиб борасиз. Худовандга қиладиган хизматингиз албатта Отамиз томонидан мукофотланади. Хайр, соғ бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top