3:36

Худонинг қудратлилиги 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугун сизлар билан Худонинг қудратлилиги ҳақидаги мавзуда давом этамиз. Агарда Муқаддас Ёзувларни диққат билан ўқийдиган бўлсак, у ҳолда Муқаддас Китобда таърифланган кишилар

дунёқараши билан замондошларимиз дунёқараши орасидаги улкан фарқни кўришимиз мумкин. Бугунги кунда биз мушоҳадаларимизнинг дунёвий бўлиб қолганлигидан руҳан азоб чекамиз. Муқаддас Ёзувлар муаллифлари Худони кўрган жойларда биз табиат қонунларини кўрамиз. Муқаддас Ёзувлар муаллифлари учун дунё тирик ва шахсий ҳисобланар эди, бизнинг дунёмиз эса кимсасиз ва ўликдир.

Уларнинг дунёсини Худо бошқарган; бизнинг дунёмизни эса табиат қонунлари

бошқаради ва биз ҳамиша Худодан олисда юрамиз. Худони миллионлаб кишиларнинг онгидан сиқиб чиқарган бу табиат қонунларининг ўзи қандай экан?

«Қонун» сўзи икки хил маънога эга. Бу сўзнинг бир маъноси ҳокимиятлар

томонидан ўрнатилган ташқи қоидаларни билдиради. Мисол учун, талон-тарожлик ва зўравонликка қарши чиқарилган қонун. Бу сўз шунингдек, Коинотда юз бераётган бир хил ҳодисаларни ифода қилишда ҳам ишлатилади, бироқ бу иккинчи маъно хатоликдир. Биз табиатда кўриб, гувоҳи бўлган ҳамма нарсалар — Худонинг қудрати ва донишмандлиги Ўзи яратган мавжудотлар орқали ҳаракат қиладиган йўллардир. Аслини олганда булар қонунлар эмас, балки ҳодисалардир. Бироқ биз

уларни жамиятнинг субъектив қонунларига ўхшатган ҳолда «қонунлар» деб атаймиз. Худонинг қудрати қандай ҳаракатланаётганлигини илм- фан кузатади, унда қандайдир қонуният бор, деб билади ва уни «қонун» деб атайди. Худонинг яратиш давомидаги ҳаракатларининг бир хиллиги олимга рўй берадиган табиат

ҳодисаларини олдиндан айтиб бера олиши учун имкон беради.

Худонинг Ўз дунёсидаги ҳатти-ҳаракатининг ишончли эканлиги илмий ҳақиқатнинг асосидир. Олим худди шу нарсага ўз ишончини билдиради ва айнан шу туфайли навигация, кимё, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт каби соҳаларда йирик ва фойдали ютуқларга эришилади. Иккинчи томондан, эътиқод табиатни четлаб ўтади ва Худо сари боради. Уни яратилиш йўлидаги Худо қолдирган излар эмас, балки бу йўлдан бораётган Зотнинг Ўзи қизиқтиради. Эътиқодни аввалом бор ҳамма нарсанинг манбаи бўлган, барча ҳодисаларни бошқарадиган Зот қизиқтиради. Фалсафада У турли хил атамалар билан маълумдир, уларнинг ичида энг

ваҳималиси, менинг билишимча, Рудольф Отто томонидан айтилган: «Мутлақ, баҳайбат, ҳеч қачон сўнмайдиган, ҳаракатчан олам стрессидир». Масиҳий бу «олам стресси»нинг қачонлардир: «Мен Менборман» (Чиқиш 3:14), деб айтганини

ва устозларнинг энг буюги Ўз шогирдларига: «Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Эй, Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин…» (Луқо 11:2), деб Ўзига нисбатан шахс сифатида мурожаат қилишларини насиҳат қилганини

қувонч билан эсга олади. Муқаддас Китобда ёзилган одамлар бу «мутлақ ва баҳайбат» билан ўта шахсий тилда гаплашишган, пайғамбар ва руҳоний ҳам ҳотиржамлик ва қониқиш бахшида этадиган илиқ ва яқин садоқатдан ҳаяжонланган ҳолда У билан бирга юришган. Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top