Ассалому алайкум азиз радио тингловчи. Яна ҳаво тўлқинларида сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Эфесликларга мактубининг 6 боби 14 оятида ҳаворий Павлус шундай деб ёзади:
“Белингизни ҳақиқат камари билан боғланг, кўксингизга солиҳлик камарини тақинглар”. Гап жанг қилиш тўғрисида борар экан, келинг, “ҳақиқат камари” деган гапни сизлар билан биргаликда кўриб чиқсак.
Худованд исроил халқини ваъда қилинган ерга жўнатар экан, белларини солиҳлик камари билан маҳкам боғлашларини буюради. Худованд бундай буйруқни асосан узоқ саёҳатга отланаётганлар учун буюрар эди. Муқаддас Китобнинг Луко китобининг 12 боби 35 оятида Худованд Ўзининг иккинчи бор ташрифи ҳақида гапиради: биз уни Муқаддас Китобдан ўқиб кўришимиз мумкин:
Белларингиз белбоғлик, чироқларингиз ёниб турсин! Худованд бу ерда одамлар жуда юқори тайёргарлик билан туришлари ва бир зумда керакли жойга тўпланишларини назарда тутиб гапирган эди. Буни биз худди ҳарбий тайёрликка ўхшатишимиз мумкин.
Аскарлар бирон хавфни сезганларида жуда қисқа вақт ичида белгиланган жойда жангга тайёр бўлишлари лозим. Ҳаворий Павлус яшаб ўтган даврда Рим аскарларининг кийимлари жуда донолик билан тикилган эди. Уларнинг бутун танаси устидан катта материал қоплаб турар эди,
Қайсики фақатгина икки қўллари ва боши чиқиб турадиган айрим тешиклари бор бўлган. Мана шу кийим етарлича узун ва аскар устида кенгроқ турган. Энг муҳими эса шу кийимлар устидан камар белдан маҳкам тутиб турар эди. Айнан шу нарсани биз солиҳлик камари, деб аташимиз мумкин.
Жанг қилиш маҳалида аскарлар ушбу кийимини тўртта бурчагини кўтариб йиғиштириб олганлар. Бу уларнинг жанг қилишлари учун асло халақит қилмас эди. Азизлар, агар шу гапларимизни руҳий томонидан олиб қарасак, масиҳийлар ўзларининг белларини солиҳлик камари билан маҳкам тутмоғи керак.
Эфесликларга мактубининг 6 боби 14 оятида айнан шу ҳақида гап боради. Ҳурматли биродарлар, жангда ғолиб келиш учун доимо киши ўзини тўлиқ бағишламоғи керак. Балки бу гаплар кимгадир эриш туюлар, лекин масихий инсон худди кимгадир ёки ўзи Калом ўрганаётганидек хамма ерда доимо ҳақиқатгўй, очиқкўнгил ва тартибли бўлмоғи керак.
Азизлар, агар белингиз солиҳлик камари ила маҳкам бойланган бўлса, билингки, Раббимиз Исо сиз билан бирга. Ҳар қандай жангда ҳам У сизни ёлғиз қолдирмайди. Сиз ғолиб бўлишингиз учун У доимо сизга куч-қувват бера олади. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Яна радио орқали учрашгунча хайр, соғ-омон бўлинглар.