3:28

Руҳий ғалаба 216

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири — “Дилкаш” радиосига хуш келибсиз. Ҳурматли радиомиз мухлислари, Раббимиз Исо Масиҳнинг қайта ер юзига келиши ҳақида кўп бора эшитганмиз. Шундай экан, нима учун доимо ҳушёр туришимиз керак? Ахир биз масиҳий бўлсак, қаерга боришимиз олдиндан ҳар биримизга яхши маълум бўлса. Азизлар, ушбу саволларга жавоб топишимиз учун албатта Муқаддас Каломга мурожаат қилишимизга тўғри келади. Масалан, коринфияликлар Раббимиз Исо Масиҳнинг айтганларини бажармагани учун ҳамда Унинг кўрсатган стандарт йўлидан юрмаганликлари учун албатта кўп азоб чекканлигини биламиз.

Инсон Масиҳга ишониши мумкин. Ибодатхонага қатнаб, ҳатто қандайдир хизмат ҳам олиб бориши мумкин. Лекин унинг юрагида Раббимиз Исо Масиҳ яшамаётганини ўзи ҳам билади. Буни биз иккиюзламачилик деб айтамиз. Ҳатто бошқалар учун масиҳий ҳаёт кечириш, деб айтишимиз мумкин. Чунки ташқаридаги одамлар у кишини энг яхши масиҳий деб ўйлайди, аслида эса асло бундай эмас. Коринфияликлар орасида шунга ўхшаш масиҳийлар кўплаб топиларди. Улар ёлғон таълимотларга жуда берилиб кетишган, ҳатто Худовандга мурожаат қилишлари учун ибодатни ҳам ёдларидан чиқариб буни унчалик муҳим эмас, деб билишар эди. Ушбу коринфияликларнинг ҳаёти умуман Раббимизнинг талабларига жавоб бермасди.

Буни Раббимизнинг иккинчи бор келишига умуман тайёр бўлмаган халқ ёки масиҳийлар, деб айтамиз. Азизлар, ушбу коринфияликлар Раббимизнинг иккинчи бор келишига тайёр бўлишлари учун албатта тубдан ўзгаришлари шарт эди. Ўзгаришлари учун эса Раббимизнинг кўрсатмалари асосида ҳаёт кечиришлари керак эди. Албатта масиҳийча ҳаёт кечириш осон эмас. Аслида масиҳий бўлишнинг ҳам мағзи шу ерда. Азизлар, тасаввур қилиб кўринг, ушбу ҳаётингиз вақтинчалик берилган, балки етмиш йил, балки ундан кўпроқ. Лекин орадан вақт ўтиб, ҳаёт тугаши барчамизга маълум. Асосий ҳаёт ўлимдан сўнг бошланиши керак. Кимдир абадий яшаши, яна бошқалар абадий ўлимга, қийноққа юборилишини эса Худованд ҳал қилади.

Ҳурматли биродарлар, масиҳийлик ҳаётимизни ҳар доим кузатиб боришимиз жуда муҳим. Худованднинг чизиб берган чизиғидан асло ўнгга ҳам, сўлга ҳам чиқмаслик — абадий ҳаётдан юз фоиз дарак беради. Ҳар доим Худованднинг айтганларини ҳаётимизда қўллашга уринишимиз керак. Ўйлайманки, албатта ҳар қандай инсон уринишлари давомида ўз мақсадига албатта эришади. Асло Муқаддас каломда кўрсатилган халқларнинг ва инсонларнинг хатоларини қайтармаслик керак. Бундай хатоларнинг каломда кўрсатиб ўтилишининг ҳам сабабларидан бири шунда. Мана шунинг учун ҳам азизлар, ҳар биримиз доимо ҳушёр бўлмоғимиз керак. Чунки орамизда ҳеч ким Раббимизнинг қачон ерга қайтиб келиши тўғрисидаги аниқ вақт- соатни асло билмайди. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азиз биродарларимизга ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com Азизлар, сайтимизга марҳамат қилинг. Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top