MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио орқали бўлсада дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Хурматли радио тингловчи дўстим. Биласанми Муқаддас Худонинг кўзи ўнгида сен гунохкорсан ва абадий ўлимга махкумсан.

Абадий хаётга эга бўлиш учун ва Худованднинг кечиримини олиб жаннатга кира олишинг учун гунохларингни тан олиб Худодан кечирим сўрашинг керак. Кечирим нима ўзи. Сен Худодан кечирим сўраган пайтингда, шунчаки мени кечир деб айтиб қўйишнинг ўзи етарли эмас. Тўллиқ кечирим олиш учун аввалом бор хар бир инсон ўзини Худонинг олдида қанчалик гунохкорлигини кўра билиши лозим.

Қачонки инсон ўзини гунохкорлигини тушунса кечиримга хам мухтожлигини тушина олади. Худованд шунчаки барчага Ўз кечиримини совға қилиб юбормайди. Албатта У хаммага абадий хаётни ва Ўз кечиримини совға қилгиси келади. Лекин инсонлар ўзларини шу нарсага мухтож деб билишмайди. Шунинг учун хам Худованд сўраган инсонгагина Ўз кечиримини совға тариқасида беради.

Худованднинг кечирим совғасини олиш учун биргина шарти бор холос. Ушбу шартнинг номи Тавба қилишдир. Масалан Матто хушхабар китобининг 3 боби 2 оятида Яхё чўмдирўвчи халққа қарата шундай деб айтади: “У тавба қилинглар,чунки Осмон Шохлиги яқинлашди, деб хитоб қилар эди”.

Яахёнинг айтган гаплари оддий эди. Шу билан бирга жуда чуқур маънога эга бўлган. Шунинг учун хам кўплаб одамлар унинг олдига келиб тавба қилишар эди. Хаттоки биз нима қилайлик деб унинг маслахатига ўзларида мухтожлик сезишар эди. Раббимиз Исо Масих хам Ўз хизматини худди Яхё пайғамбар айтган гаплар билан бошлаган эди.

Матто китобининг 4 боби 17 оятида Раббимиз Исонинг айтган шу гаплари ёзилган: “Шу кундан бошлабИсо воизлик қиладиган бўли, тавба қилинглар, чунки Осмон Шохлиги яқинлашиб қолди деб айтар эди”. Тавба бу нажотга эга бўлиш учун ёки ўлимдан қутилиб қутқарилиш учун илтижодир. Нима учун жаннатга кириш шунчалик қийин.

Мен хаммани хавасини келтирадиган яхши инсонманкў деб ўйлаётган дўстларимиз хам топилса керак. Худованд Муқаддас бўлгани учун хеч қандай гунох ёки гунохкор Унинг олдига бора олмайди. Гунох инсонларни Худодан ажиратади. Биз эса Одам Ато ва Момо Хаводан тарқалиб келаётган гунохкор авлодмиз Шунинг учун хам хар бир инсон кечирим ва тавбага мухтождир.

Азиз дўстимагар сен хам Худодан кечирим олишни истасанг ўз сўзларинг билан Уни олдида тавба қилиб ибодат қилишинг мумкин. Агар қандай қилишни билмасанг бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўллашинг мумкин биз албатта сенга ёрдам беришга харакат қиламиз. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top