Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчилар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлсада учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукроналар айтамиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Хар бир масихий киши агар шундай ином бўлса, Хуш хабар айтиши ва мухтожларга Худонинг сўзини етқазиши шарт.
Биз масихийларда хали хаёт нафаси бор экан Худованд учун хизмат қилишимизга хеч нарса қаршилик қилмаслиги керак. Вахий китобининг 22 боби 17 оятида шундай сўзларни ўқишимиз мумкин.”Рух хам, Келин хам: Кел – деб чорлаяпти. Эшитган киши хам: Кел-десин. Чанқаган келсин, хохлаган хаёт сувидан текин бахра олсин”. Хуш хабарни тарқатиш бу бизнинг обру эътибор топишимиз учун эмас, аксинча Худованд учун қилинадиган хизмат.
Қилган хизматимиздан эса Худованд улуғланиши ва хурсанд бўлиши керак. Албатта бундан хизматга фақатгина эркак кишилар эмас, балки аёллар хам чақирилгандир. Албатта хар бир чақирилган киши Худованд учун қилаётган хизматини нолимасдан ва хар қандай қийинчиликларга қарамасдан амалга оширсалар янада кўпроқ кишилар нажотга эришадилар деб айтишимиз мумкин.
Қачонки қилаётган хизматимиздан кўнглимиз тўлса ва хурсандчилик билан уни амалга оширсак, ишимиз баракали ва оладиган хосилимиз мўл бўлади. Кимдир жамоатда чўпонлик қилса яна кимдир болалар учун хизмат қилиши мумкин. Энг мухими қилаётган хизматимизни айнан Худованд томонидан берилганига ўзимиз амин бўлишимиз керак. Мен хаётдан бир мисол келтириб айтишим мумкин.
Бир куни хизматчиларни таёрлаш учун беш кунлик семинар ташкиллаштирилди. Семинарда тахминан ўнга яқин киши иштирок этарди. Шунда кўзим уч та синглимизга тушиб қолди. Уларнинг ўтиришидан ушбу семинар ёқмаётганлиги кўриниб турганди. Танаффус пайтида мен улар билан сухбатлашганимда ўу нарса маълум бўлдики, бу сингилларимиз ушбу семинарга чупоннинг қистови остида мажбуран жўнатилган экан.
Аслида уларга айнан шу йўналишдаги хизмат ёқмаслиги маълум бўлди. Шунда мен уларга бемалол уйларига қайтиб кетишларига рўхсат бердим. Чупон уларга хеч қандай жазо қўлламаслиги хақида мен ваъда бердим. Хозирги кунда ўша сингилларимиз бошқа йўналишда ажойиб хизмат қилиб Худога хосил келтиришмоқда. Бу билан айтмоқчимизки, азизлар хизмат бошлашдан олдин ибодат қилиб Худодан анниқ кўрсатма олсак яхши бўлар эди.
Инсонавий куч билан бошланган хизмат албатта ярим йўлда тўхтаб қолиши мумкин. Бу эса инсоннинг рухан чукишига ва бўлди мен хизматчи бўлолмайман деб ўйлашига олиб келиши мумкин. Хурматли радио тингловчи биродарлар сиз Худо учун қандай хизмат қиляпсиз? бизга шу хақида ёзиб юборишингиз мумкин. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com яна радио орқали учрашгунча хайр соғ омон бўлинглар.