3:29

Бутрус ва Раббимиз Исо Масиҳ

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан эфир орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Луқо китобининг 24 боби 34 оятида ва 1Коринфликларга китобининг 15 боби 5 оятларида Раббимизнинг тирилганидан кейин Ўз шогирдларга кўриниш бергани ҳақида гапирилади.

Муқаддас Китоб айтадики, Исо Масиҳ тирилиганидан кейин Бутрусни учратди деб. Шунинг учун ҳам Бутрусда Исони кўришга ва У билан гаплашишга имконият бўлди. Чунки Бутруснинг Нажоткори Раббимиз Исо Масиҳ энди тирик эди. Албатта ҳали ҳам Раббимиз Исонинг оёғ-қўлларида михлардан қолган излари бор эди. Лекин ҳозир Исонинг танаси бошқача эди, яъни самовий.

Бу янги тана билан У аввалгидай яна бемалол мўъжизаларни ярата оларди. Масиҳ Ўз қабрини қолдирган эди, ҳатто қабрнинг оғзи катта тош билан бекитилган бўлса ҳам, Раббимиз учун бу қабр абадий бўлиб қолмади. У ёпиқ эшиклардан шогирдларини олдига ўтоларди. Раб Исо тирилди, шунинг учун Унга барча ишонганлар ҳам Унга ўхшаб янги таналарга эга бўладилар.

Бу нарса Исо Масиҳ яна қайтиб келганда содир бўлади. Исони ўликлардан тирилтириб, Худованд катта мўъжиза яратди. Масиҳ тирик бўлгани учун У ҳар доим Ўзи орқали Худога яқинлашувчиларга нажот беришга қодир, бу хақида Ибронийларга китобининг 7 боби 25 оятида шундай деб ёзиб қўйилган:“ Шунинг учун Исо Ўзи орқали Худога яқинлашувчиларга нажот беришга бутунлай қодир, У хар доим бархаёт бўлиб, уларга шафоат қилади”.

Азиз дўстим агар сен Худони олдига келмоқчи бўлсанг ва Исо Масиҳни юрагингга қабул қилмоқчи бўлсанг, лекин буни қандай қилишни билмасанг, бемалол бизга мактуб йўллашинг мумкин. Бизларга йўлланган мактуб албатта жавобсиз қолмайди. Мен ўзимизнинг электрон манзилимизни яна бир бор эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com.

Биз бажонидил буни қандай қилиш кераклигини Муқаддас Китобдан тушунтириб беришга харакат қиламиз.Исо Масиҳ Ўз шогирдларига яна бир неча марта, Яхудияда ва Жалилада зоҳир бўлган эди. Охирги марта улар Исони Унинг тирилишининг 40 кунида Қуддус яқинида жойлашган Елеон тоғида кўришган. Раб Исо уларга охирги буйруғни берди.

Яъни бу Хуш хабарни бошқаларга гапириб беришни. Раб Исо қўлларини кўтариб, шогирдларини марҳаматлагандан кейин, У аста-секин улардан узоқлашиб, осмонга кўтарилди. Исо Масиҳ ҳозир осмонда . Раббимизнинг Ўзи, Уни қабул қилганлар учун ибодат қиляпти ва улар учун жой тайёрлаяпти. Бугун биз Бутрус, Исо билан кечирган дамлари ҳақида гаплашдик. Бу воқеалар Исонинг тирилишидан аввал ва кейин бўлиб ўтган эди. Исо Бутрусга, сен ва менга ўхшаган гуноҳкорлар учун ўлди ва тирилди. У яна қайтиб келишга ва Уни қабул қилганларни Ўзи билан осмонга олиб кетишга ваъда қилган. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top