MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчилар. Эрамиздан аввал Худованд инсониятга жуда кўп пайғамбарларни юборган, аммо баъзан Худованд маъбадида хизмат қиладиганлар орасида соҳта башорат қиладиган пайғамбарлари ҳам бўлган. Баъзи пайғамбарлар ҳам руҳоний ҳам пайғамбар бўлишган, бошқалари эса шунчаки, Худо маъбадида руҳонийлик қилишган. Бироқ фақатгина руҳонийликка қаноат қилмасдан, Худо номидан ёлғон башоратлар айтиб, Худо йўлидан оғган, Яратувчисини бутларга алмаштирган гуноҳга ботган халқнинг виждонини тинчлантириб келган. Мана шундай руҳоний пайғамбарлардан бири – Пашхур эди. У Худо маъбадида ҳам руҳоний ҳам бош хизматчи бўлиб, яхшигина обруга ва таъсирга эга шахс эди.

Narrator 2 Калом бу инсон ҳақида шундай дейди: «Иммер ўғли маъбаднинг бош хизматчиси руҳоний Пашхур Еремиянинг сўзларини эшитгач, уни калтаклаттирди. » Еремия пайғамбар ўша Пашхурнинг замонида Худованд томонидан тайинланган пайғамбар бўлиб, Худонинг сўзларини халққа етказар эди. Калтакланишидан олдин, Худованд унга бу итоатсиз ва гуноҳкор халқнинг бошига фалокат ва офат солиши ҳақида гапирган эди. У «Агар гуноҳларингизга тавба қилиб, қилаётган ишларингиздан қайтмасангиз ва Худога юз бурмасангиз, Худованд сизларни душманларингиз қўлига бериб, шаҳарларингизни вайрон қилади, ўзингизни эса қилич ва очарчилик балосига гирифтор қилади», — деб огоҳлантириб юрган эди.

Narrator 1 Бироқ халқ унинг сўзларига унчалик ҳам парво қилмаган кўринади. Аммо Пашхур Еремия унинг соҳта башоратларига қарши гап айтаётганини кўриб, халқ олдида обруси тушишидан қўрққан Пашхур одамларига айтиб Еремияни калтаклаттиради. Кейин эса Эгамиз маъбадидаги Бенямин устунига боғлатиб қўяди. Бу билан у Еремиянинг оғзини ёпмоқчи ва қўрқитмоқчи эди. Кейинги кун уни ечиб қўйишгач, Еремия Пашхурга яна шундай деди: «Энди Худованд сени бошқа Пашхур деб атамайди. Сенинг исминг Магор Мисабиб, яъни «Ҳар томондан хатар» бўлади. Мен ўзингни ўзингга хатар қилиб қўяман. Сенинг дўстларинг ва соҳта башоратингни эшитган халқ ҳам душманларингиз қўлига топширилади. Уларни Бобилга қул қилиб олиб кетишади. Сен ва оилан ҳам Бобилга сургун қилиниб ўша ерда ўласизлар.»

Narrator 2 Худованд халқнинг ҳам соҳта пайғамбар ва руҳоний Пашхурнинг ҳам қилиқларини кўриб билиб турарди. Бу соҳта пайғамбар халқни алдаб келган бўлса ҳам, Худони алдай олмаслигини қандай билмади экан? Наҳотки, Худо маъбадида хизмат қилган инсон Худога қарши иш қилишдан қўрқмаса? Шундай ҳалокатли даражага етиб келиш биргина кичик гуноҳдан бошлангани аниқ. Чунки бир гуноҳ ўзи билан иккинчисини ҳам етаклаб келади. Худодан кўра ўзини кўпроқ ўйлаш, худбинлик энг катта гуноҳ ва у инсонни Худодан юз буришига сабабчи бўлади. Биз ҳам шундай жазога гирифтор бўлмаслик учун Худо олдида камтар ва итоатли бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Худованд ва ўзингиз ҳақингизда кўпроқ билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бемалол энг қадрли ва қимматбаҳо маълумотларни бера олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top