Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи биродарлар,сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Одам Ато билан Момо Хавога Худованд Адан боғини тарк этишини айтганда улар анча хафа бўлган бўлсалар керак.
Албатта улар ўзларининг қилиб қўйган ишлари тўғрисида анча афсусланган деб ўйлайман. Худованд уларни бўйсинмаганликлари учун жазолаган бўлса хам, уларни асло ёдидан чиқармаган эди. Шунинг учун хам Одам Ато билан момо Хавога кичкина чақалоқ берди. Унинг исми Қобил эди. Қобил ер юзидаги биринчи чақалоқ бола эди. Қобилни ота-онаси жуда севар эди.
Албатта ота-онаси уни яхши тарбиялаш учун қўлидан келган барча ишларни амалга оширдилар. Биринчи галда ўз боласига гапиришни ўргатган бўлса керак деб ўйлайман. Хар бир ота қилгани сингари Одам Ато хам ўз ўғлини елкасида кўтариб у билан ўйнаганига бизларда шубха бўлмаса керак. Орадан бир оз вақт ўтгандан сўнг уларда яна бир чақалоқ дунёга келди.
Чақалоқнинг исмини эса Хобил деб қўйдилар. Энда Қобил асло зерикмайдиган бўлди. Чунки У ўз укаси билан биргаликда ўйнарди. Болалар катта бўлган сари уларнинг орасидаги муносабат хар доим хам тинчлик билан тугамас эди. Катта акаси доимо Хобилнинг устидан кулар ва унга доим турли ишларни буюрар эди.
Болалар катта бўлганларидан сўнг мустаққил ишлашар эди. Қобил отаси каби дехқончилик билан шуғулланар эди. Хобил эса чўпон бўлиб мол боқар эди.Хар биримизнинг ишончимиз комилки Одам Ато билан Момо Хаво ажойиб Адан боғи хақида ўз болаларига гапириб беришган бўлса керак.
Лекин энг мухими Худо хақида ва Унинг кимлиги хақида кўп гапиришган бўлса керак. Бундан ташқари шайтон уларнинг иккисини хам қандай алдагани хақида гапириб берганига ва шунинг учун хам улар хозир шу ахволга тушиб қолганлигини айтиб берганига хеч биримизда шубха йўқ деб ўйлайман. Ушбу гаплардан кейин йигитлар Худованд учун қурбонлик келтириб беришлари қанчалик ажойиб эканликларини тушунишади.
Улар Худовандга қандай қурбонлик келтириш кераклиги хақида ўйлашганларида Худованд, хар бири ўзлари етиштирган махсулотлардан келтиришларини айтади. Албатта улар ўзларининг ажойиб ва энг чиройли махсулотларини келтиришади. Лекин энг мухим Худовандга қандайдир хизмат қилаётганимизда ва У учун нимадир қурбонлик қилаётганимизда Худованд бизларнинг юрагимизга қарайди.
Худди шу каби Худованд Қобил билан Хобилнинг юрагини текшириб кўрди.
Қобилнинг юраги Худонинг олдида тўғри эмаслигини кўрганидан кейин, унинг қурбонлигини қабул қилмади. Натижада Қобил ўз укасига нисбатан хасад қилиб уни ўлдирди. Чунки дунёда гунох ўз хукумронлигини бошлаган эди. Азизлар бизнинг интернетдаги сайтимизга мархамат қилинг ва ўзингизни фикр ва мулохазаларингизни бизга билдиринг. Бизнинг манзил: www.najot.com Хайр саломат бўлинглар.