3:05

Руҳий ғалаба 75

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлса-да яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукуроналар айтамиз. Мен Ғолиббек бугун микрофон олдидаман. Эфесликларга мактубининг 6 бобида шайтонга қарши қандай курашишимиз ҳақида гап боради.

Лекин минг афсуслар бўлсинки, ўзларини руҳий жанг бўйича мутахассис деб ҳисобловчи биродарларимизнинг айтишича, эфесликларга мактубининг 6 бобида ёзилгани бўйича қуролланишнинг ўзи ҳамда ўзимизни тирик қурбон қилиб Худога бағишлашимизнинг ўзи етарли эмас экан.

Уларнинг айтишича, ёвуз руҳлар билан қандай йўл тутиш ва улар билан қандай баҳслашишни ҳамда уларга қандай қаршилик қилишни ҳам билишимиз керак экан. Агар сиз ҳеч қандай руҳий жангда иштирок этмаётган бўлсангиз, шу биродарларимизнинг фикрича сиз бу ўйинда ҳеч қандай рол ўйнамайсиз.

Чунки ёвуз кучлар билан қандай курашишни билмаган имонли биродарлар учун улар ҳаддан ташқари ҳавфли, деб айтишади. Бундай мутахассислар учун Худованд ҳақида кўпроқ ўйлаб, Унга қандай улуғворлик келтиришдан кўра, руҳий жанг ва унга қарши курашиш муҳмроқ бўлиб қолгандай.

Шунга ўҳшаш ҳодисалар ҳақида нима деб ўйлайсиз? Албатта, кимдир шу биродарларимизни ҳақ деб айтса, яна кимдир ноҳақ деб айтиши аниқ. Лекин ҳамма ҳақиқат Худованддадир. Худованд инсонларни қутқариб уларга нажот берганида, уларни Раббимиз суратига айлантиришга ваъда беради.

Римликларга мактубининг 8 боби 29 оятида айнан шу ҳақида гапирилади. Ҳар бир гуноҳкор инсон учун энг муҳим нарса нажот олиш бўлганидек, биз, имонлилар учун энг муҳими, Худовандга маъқул равишда ҳаёт кечиришдир. Худо бизларнинг гуноҳларимиздан кечиб, бизларни муқаддас қилди.

Худованд муқаддас қилган нарса эса энг тоза, худдики булутсиз осмонда чарақлаб турган юлдузлар кабидир. Мана шу оқланиш орқали ҳар бир киши Худонинг фарзанди бўла олади. Худонинг ҳақиқий фарзанди эса юқоридан қайта туғилиб, Худованд бермоқчи бўлган барча инъомларга эга бўлади.

Ўйлайманки, энди ҳар бир имонли бемалол ҳар қандай қаршиликларга ҳам бемалол кураша олади. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сизларда айнан руҳий жанг ҳақида фикр ва мулоҳазалар бўлса, бемалол бизга мактуб йўллашингиз мумкин. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com Бемалол айтишимиз мумкинки, Осмон Шоҳлигига кира олишимиз учун юқорида айтиб ўтган фикримизнинг ўзи етарлидир.

Инсон ҳар қанча уринмасин, барибир белгиланганидан ортиғини ўргана олмайди. Шайтон ҳам ўзига яраша кўп нарсани билади. Ҳақиқий имонли киши учун эса унинг қаршиликлари қўрқинчли эмасдир. Хайр, соғ-омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top