Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки ушбу дастурлар орқали биз Муқаддас Каломдан баъзи оятларни тилга олиб қўлларимизни ибодат учун очамиз. Дўстим, сизга савол бермоқчиман. Сиз Худо билан қандай муносабатдасиз? Худога охирги маротаба қачон мурожаат қилгансиз? Сиз Худо билан яқин муносабатларга эга бўлишни истайсизми? Менимча кўпчилик ушбу саволга “Ха” деб жавоб берса керак. Чунки одамлар дойим Яратувчи билан яқин муносабатда бўлишни истайди. Дўстлар, дастуримиз бошида дойимгидек Муқаддас Каломдан баъзи оятларни кўриб чиқамиз. Бугун биз Салоникаларга китобинининг охирги бобини кўриб чиқамиз. Қани бошладик “Ҳамиша хурсанд бўлинглар, тинмай тоат-ибодат қилинглар, ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар. Бу – Худонинг иродаси, чунки сизлар Исо Масиҳ умматисизлар. Руҳнинг алангасини сусайтирманглар. Пайғамбар кароматини камситманглар. Ҳамма нарсани синаб кўринглар, яхшиликка ёпишиб олинглар. Ҳар хил ёмонликлардан ўзингизни сақланглар. Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи сизларни бутунлай муқаддас қилсин. Раббимиз Исо Масиҳ келгунча, бутун руҳингиз, жонингиз ва танингиз бенуқсон сақлансин. Сизларни даъват этган Худо Ўз сўзига содиқдир, У айтганини бажаради. Биродарлар, бизлар учун ибодат қилинглар. Бутун биродарларга муқаддас ўпиш билан салом айтинглар. Бу мактубни барча муқаддас биродарларимга ўқиб беришингизни Раббим Исо ҳақи қаттиқ буюраман. Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин. Шундай қилиб Худо бизга ибодат қилиб туришимизни айтади. Азизларим, бодию ибодат қилишни билмасангиз уялмасдан кетимдан қайтаришингиз мумкин. Азизлар, келинг, биргалашиб қўлимизни очиб еру осмонни яратган Раббимизга ибодат қиламиз.
Худойим, Осмондаги Отажон, бизни яратиб ўз фарзандинг қилганинг учун муқаддас исмингни улуғлайман. Худойим, Сен бизни чиндан хам севасан. Бизга бўлган севгингни аллақачон бизга исботлаб бердинг. Бизни шу қадар севдингки, хатто ўзинга яқин бўлган хазрати Исо Масихни гунохларимиз учун қурбон қилдинг. Худойим, Сен буюксан! Сенга тенги йўқдир. Худойим, расулинг Павлус айтганидек, биз хам хамиша хурсанд бўлишни истаймиз. Биз хам тинмай тоат ибодат қилишни истаймиз. Худойим, бу Сенинг ироданг чунки биз Исо Масихнинг умматимиз. Худойим, қандай қилиб Муқаддас Рухинг алангасини сусайтирмайлик? Худойим, бунинг уддасидан чиқиш жуда қийин, буни фақат Сенинг ёрдаминг билан амалга оширсак бўлади. Худойим, биз хам фақат яхшиликка ёпишиб олишни истаймиз. Ёмонлик бизга хоким бўлмасин! Ёмонликдан ўзинг бизни асрагин. Сен тинчлик манбаи бўлган Худосан, бизни ўзинг бутунлан муқаддас қилгин. Хазрати Исо Масихнинг қайтиб келгунича рухимизни ва танамизни бенуқсон сақлайлик. Худойим, Сен билан хар куни ибодат қилишни истайман, бор вақтимни ва кучимни Сени улуғлашга Сенга хизмат қилиш учун бағишай. Худойим, Сенга яқинроқ бўлишни истайман, Сен билан жуда яқин муносабатда бўлишни истайман. Қаерда бўлмай, нима қилмай фақат Сенинг ироданг ила иш тутай Худойим. Худойим, мени ўзинг дуо қилиб муқаддас Рухинг билан қувватлантир. Мен сенинг хизматкоринг бўлишни истайман. Шохлигингни ерда ёиш учун жон куйдириб яшашни истайман. Худойим, муқаддас номинг мен учун дойим муқаддас бўлсин. Хеч қандай ёвузлик мени сендан узоқлаштира олмасин. Муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин. Азизларим, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию ибодат қилиш ҳақида ёки қандай ибодат қилиш ҳақида саволларингиз бўлса бизга мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг.