MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Дастуримизни бошлашдан олдин мен сизга бир савол бериш истагидаман. Азизлар, сиз Худога охирги маротаба қачон мурожаат қилгансиз? Мурожаат деб, мен Худо билан шахсий муносабатдаги сухбатни назарда тутяпман. Шахсий муносабатдаги сухбат эса бу ибодатдир. Ха азизлар, биз Яратувчи билан айнан ибодат орқали мулоқатда бўламиз. Худо билан шахсий муносабатда бўлган одамлар учун ибодат хаётда жуда мухим ўринни эгаллайди. Чунки Худо билан бўлган муносабатларни фақат ибодат орқали кучайтиришимиз мумкин. Фақат ибодат бизга кундалик хаётимизда юрагимизга тинчлик ато этиши мумкин. Агар сиз хам Худо билан шахсий мунсабатларга эга бўлиб Унга ибодат қилишни истасангиз, лекин қандай ибодат қилишни билмасангиз хеч хавотир олманг. Хазрати Исо Масихнинг шогирдлари хам қандай ибодат қилишни билмаган. Бунга мисол сифатида Луқо хушхабарининг 11чи боби яққол мисол бўла олади. Исо бир жойда ибодат қилар эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга: – Раббий! Яҳё ўз шогирдларини ўргатганидек, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат, – деди. Исо уларга деди: – Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Эй, Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Кундалик ризқимизни бериб тургин. Гуноҳларимизни кечиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кечирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин. Яна уларга деди: «Фараз қилайлик, орангизда бир кишининг дўсти бор. Ярим кечада дўсти унинг олдига келиб: – Дўстим, менга учта нон қарз бериб тур. Менинг бир дўстим йўлдан ўтатуриб, ташриф буюрди, олдига қўядиган ҳеч нарсам йўқ, – дейди. Униси ичкаридан жавоб бериб: – Мени безовта қилма. Эшик қулф, болаларим мен билан бир тўшакда ётишибди, энди ўрнимдан туриб сенга беролмайман, – дейдими?

Сизларга ростини айтсам: ўз дўсти бўлгани учун ҳам туриб унга бермаса-да, лекин унинг шилқимлиги туфайли у туриб, қанча сўраса, шунча беради. Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади. Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар. Орангиздаги қайси бир ота, ўғли ундан нон сўраса, унга тош беради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон беради? Ёки тухум сўраса, унга чаён беради? Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир». Азизларим, кўриб турганингиздек, ибодат қилиш қийин эмас, бунга фақат истак ва имон керак халос. Чунки Худо бизни хар ерда тинглашга тайор! У дардимизни, муаммоларимизни ва истакларимизни хеч қачон эътибордан четда қолдирмайди. Келинг, биз хам қўлимизни очиб Парвардигоримизга ибодат қилайлик. Осмондаги Отажон, Сенинг муқаддас исминг улуғлансин, Сенинг шохлигинг келсин. Худойим, бизга ибодат қилишни ўргатганинг учун катта рахмат. Ибодат орқали биз истаган жойда Сенга мурожаат қилишимиз мумкин. Худойим, биз Сен билан дойим бирга бўлиб Сен билан дойим сухбатда бўлишни истаймиз. Сенга бўлган ибодат худди ота билан ўғилнинг сухбатига ўхшайди. Худойим, Сен бизни нафақат Исо Масихнинг қурбонлиги орқали гунохкор табиатимиздан озод қилдинг, энди биз Сен севувчи Отожонимизга бемалол ибодат қилиш имкониятига эга бўлдик. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, Сиз хам ибодат қилишни истайсизми? Сиз хам Худо билан шахсий муносабатга эга бўлишни истайсизми? Агар ундай бўлса бизга мактуб йўлланг. Бизни тинглаб келганингиз учун рахмат. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top