3:43

Янги қалблар учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, ибодат сиз учун нима? Сиз бу саволга қандай жавоб берасиз? Менимча ибодат бу Худо ва биз инсонлар орасидаги мулоқот. Ибодатсиз Худо билан муносабатларни хатто хаёлга хам келтиролмайсиз. Хар бир нажот топган имонли Худо билан шахсий муносабатларни ибодат ёрдамида қўллаб қуватлаб туриши мумкин. Хар бир нажот топган инсоннинг рухий хаётида ибодатнинг ўрни жуда каттадир. Албатта, нажот топган инсон дунёда ўзини энг бахтли инсон деб билади. Тўғри, нажот топмоқ дегани, Худо билан ярашганлик ва қайта Унинг хузурида бўлиш демакдир. Хазрати Исо Масихни биз учун амалга оширилган хочдаги ўлимидан кейин, хар бир инсон Худо билан шахсий муносабатлар ўрнатишига имкон яратилди. Худо билан шахсий муносабатлар ўрнатилганидан сўнг, хар бир нажот топган имонли Яратувчи билан гаплашиб туриши керак. Худога мурожаат қилиш учун биз имонлилар ибодатдан фойдаланамиз. Ибодатни эса биз истаган жойимизда, истаган вақтимизда, истаганимизча ибодат қилишимиз мумкин. Агар қандай ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг, хатто хазрати Исо Масихнинг шогирдлари хам қандай ибодат қилишни билишмаган. Келинг, Луқо хушхабарининг 11чи бобини кўриб чиқамиз. Исо бир жойда ибодат қилар эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга:– Раббий! Яҳё ўз шогирдларини ўргатганидек, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат, – деди. Исо уларга деди:– Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Эй, Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Кундалик ризқимизни бериб тургин. Гуноҳларимизни кечиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кечирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин. Яна уларга деди: «Фараз қилайлик, орангизда бир кишининг дўсти бор. Ярим кечада дўсти унинг олдига келиб:– Дўстим, менга учта нон қарз бериб тур. Менинг бир дўстим йўлдан ўтатуриб, ташриф буюрди, олдига қўядиган ҳеч нарсам йўқ, – дейди. Униси ичкаридан жавоб бериб:– Мени безовта қилма. Эшик қулф, болаларим мен билан бир тўшакда ётишибди, энди ўрнимдан туриб сенга беролмайман, – дейдими? Сизларга ростини айтсам: ўз дўсти бўлгани учун ҳам туриб унга бермаса-да, лекин унинг шилқимлиги туфайли у туриб, қанча сўраса, шунча беради. Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Азизлар, келинг биз хам ибодат учун қўлимизни очамиз. Истасангиз кетимдан қайтариб ибодат қилинг. Осмондаги Отажон, менга нажот бериб, мени фарзандларинг қаторига олганинг учун Сендан миннатдорман. Худойим, Сен буюк Худосан, Сен Мусо, Иброхим, Ёқуб пайғамбарлар Худосисан. Худойим, биз нақадар гунохкор эдик. Лекин Сенинг бизга бўлган севгинг барчадан устун чиқди Худойим. Сен одам қиёфасида ерга келиб Буюк Режангни амалга оширдинг. Худойим, Сен биз учун хочга бориб, қонинг билан барча гунохларимизни ювиб ташладинг. Худойим, энди Сен билан бемалол севувчи ота билан гаплашгандек бирга бўлиш имконига эгамиз. Худойим, Сен буюксан. Сенга тенги йўқдир. Худойим, мен хали Сенинг нажотинг хақида эшитмаган фарзандларинг учун ибодат қиламан. Худойим, уларнинг кўзини очгин, улардаги барча шубхаларни олиб ташлагин, шайтон уларга хоким бўлмасин, аксинча Худойим, барча хаётини Сенга, фақат Сенга Севги худосига топширсин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин. Азизлар, агар сиз хам ибодат қилган бўлсангиз, шуни билингки, Худо имон билан айтилган ибодатга албатта жавоб беради. Омон бўлинг, Худойим сизни ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top