3:02

Бизнинг Осмондаги Отамиз!

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Бизнинг Осмондаги Отамиз! Бу сўзлар нима ҳақида гапиради? Худо инсонни яратди. Биз оламни яратишда Худованд режаси ҳақида ўйлаганимизда, дарҳол илиқ меҳрибон туйғуларга тўламиз.

Худо муҳаббат Худосидир. Муҳаббат танҳо қолиши мумкин эмас.

У баҳам кўришиши керак ёки у ҳақиқий муҳаббат бўла олмайди. Ва бу нима учун Худо инсонни Ўзининг суратига монанд яратгани ҳақида гапиради. Худо боғ яратиб, унга инсонни жойлаштирди. Ҳар оқшом инсон юриб Худо билан гаплашган. Бу ажойиб бўлган. Худо Ўзининг муҳаббатини инсон билан баҳам кўришни хоҳлайди. Аммо У, истайдики, инсон Уни ихтиёрий севсин ва шунинг учун У инсонга танлов ҳуқуқини берган. Биз буни «ихтиёрий равишда» деймиз.

Сўнг гуноҳ келди. Шайтон Одам Ато ва Момо Ҳавони васвасага солди. Улар унинг Худо ҳақидаги ёлғонига ишониб, Худованд амрларига бўйсунишмади. Ўзаро муносабатлар бузилди. Худо ва инсон ўртасида гуноҳ пайдо бўлди. Бу муҳаббатни баҳам кўришни йўли узоқ эмасди. Инсон боғдан қувилди. Инсон токи Ўзига олам гуноҳини олган Нажоткор келмагунча қурбонликлар қонини келтирар эди.

Сажда учун асосий имкон ўша кунлари гуноҳ эвазига қурбонлик келтириш бўлган. Худо билан инсоннинг муносабатлари Қонунни бажаришга асосланган.

Сўнг пайғамбарлар келди ва келиши муқаррар бўлган Қутқарувчи ҳақида баён этишди. Унинг исми «Худо биз билан», яъни Иммануил бўлиши керак эди. У гуноҳни олди ва ўшанда инсон янгитдан Худо билан юриш ва гаплашиш имконини олди. Инсонни Руҳда ва ҳақиқатда Худога сажда қилиш имкониятини Қутқарувчи яратди.

Исо оламга келди, У заминда гуноҳсиз ҳаёт кечирди. Ёвуз одамлар Уни хочга михлаганида, У Худонинг «Қўзиси» бўлди. У ҳамма инсонларни гуноҳи учун келтирилган қурбонлик бўлди. У бизнинг гуноҳимиз учун ҳам ўлди. У бизнинг гуноҳимиз учун жазоланди. У ўлди ва шогирдлари Уни дафн этишди. Лекин, У гуноҳ қилмагани учун, ўлим Уни ушлаб қололмади.

У ўликлар ичидан қайта тирилди. У гуноҳ ва ўлимни енгди. Кейин шогирдларига хушхабарни тарқатишга топшириқ берди. Улар барча инсонларга Худо ва одам орасидаги муҳаббат ҳақида баён этишди. Ва янгидан, ўша пайтдан бери, Худо ва инсон биргаликда юра бошладилар! Шундай экан азизлар, дойимий равишда ибодат қилайлик. Ибодат бизнинг руҳий ўсишимиздаги энг муҳим нарсадир.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top