MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, дастурни бошлашдан аввал сизга бир савол бериш истагидаман. Ибодат хаётингизда қандай ўрин эгаллайди? Ушбу саволни беришимдан мақсад, сизни Худо билан бўлган яқин муносабатларингиз айнан ибодатга боғлиқ эканини билдиришдир. Агарда сиз Худо билан муносабатларингизни яхшилаш ва У билан дойим бирга бўлишни истасангиз унда сиз дойим Худога ибодатда бўлишингиз керак бўлади. Ха азизлар, имон билан айтилган ибодат катта кучқудратга эгадир, бу хақда биз бир неча бор Муқаддас Каломдаги оятлардан билиб олган эдик. Масалан, Матто хушхабаридаги 6чи бобга бир назар ташлайлик, Исо шогирдларига: «Ибодат қилаётганингизда, одамларга кўриниш учун ибодатхоналарда ва кўча бурчакларида туриб ибодат қилишни яхши кўрадиган иккиюзламачиларга ўхшаманглар. Сизларга чинини айтайин: улар ўзларига ярашасини олиб бўлдилар. Сен эса ибодат қилаётганингда ўз ҳужрангга кир ва эшикни беркитиб, яширин бўлган Отангга ибодат қил. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди. Ибодат қилаётганингизда, мажусийлар каби ортиқча сўзларни такрорлаб турманглар. Улар: кўп сўзласам, ибодатим ижобат бўлади, деб ўйлайдилар. Уларга ўхшаманглар, чунки Отангиз нималарга муҳтожлигингизни Ундан сўрашингиздан олдин билади. Сизлар эса бундай ибодат қилинглар: Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин. Бугунги ризқ-рўзимизни бергин. Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Бизни васвасага дучор қилмагин, Аммо ёвуз шайтондан халос қилгин. Салтанат, куч-қудрат ва шон-шуҳрат то абад Сеникидир. Омин. Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди». Азизлар, кўриб турганингиздек, ибодат имон билан айтилиши керак. Бўлмаса у хеч қандай кучга эга эмасдир. Келинг, биз хам қўлимизни очиб Яратувчимизга ибодат қиламиз. Бордию ибодат қилишни билмасангиз, хеч хижолат бўлманг. Истасангиз, кетимдан қайтаринг. Осмондаги Отажон, Сенинг шохлигинг келсин. Худойим, Сен буюк ва тирик Худосан. Сен севувчи Худосан. Сенинг бизга бўлган севгинг, бизни шайтон занжирларидан озод қилди. Ха, Худойим, айнан бизни севганинг учун, хазрати Исо Масих хочга бориб, бегунох бўла туриб, биз гунохкорларнинг гунохларини ўз бўйнига олди. Худойим, ахир ушбу Сенинг буюк режанг амалга ошиши Сенга жуда қимматга тушди. Сен ягона ўғлинг Исо Масихни хочга, яъни ўлимга юбординг ва шу тариқа бизни гунох жаридан тортиб олдинг. Худойим, энди биз нафақат гунох азобидан қутилдик, баълки, абадий хаётга хам эга бўлдик. Худойим, Сен мўжизакор Худосан. Бизни имонда махкам бўлишимиз учун хазрати Исо Масихни учинчи куни ўликлар диёридан тирилтирдинг. Энди биз, тўғридантўғри Сенга мурожаат қилиб ибодат қилиш имконига эгамиз. Худойим, бизларни Муқаддас Рухинг билан қувватлантир. Биз хазрати Исо Масих хақидаги хушхабарни хали севгингни қалбларида хис этмаган фарзандларинга етказайлик. Улар хам, Сени қандай ажойиб Худо ва Севувчи нажоткор эканингни билиб олишсин, Худойим. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, агар сиз хам мен билан бирга ибодат қилган бўлсангиз, барча сўраганларингизга жавоб олишга имонингиз комил бўлсин. Омон бўлинг, Худойим сизин ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top