3:50

Хаёт ташвишлари

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, барча Худонинг фарзандлари хаёт ташвишларига дуч келади. Бу факт! Лекин имонли кишининг ва имонсиз одамнинг хаёт қийинчиликлари ва ташвишларига бўлган муносабатлари анча фарқ қилади. Чунки имонли кишининг хаётида албатта Худо биринчи ўринни эгаллайди. Ва шу йўсин, қалбидаги имони ва нажоти туфайли хаёт ва тирикчилик ташвишларию қийинчиликлардан осонлигича ўтиб бахтли хаёт кечириши анча осонроқ кечади. Нажотга эга бўлган имонли киши хаёт муаммоларига ноламайди, аксинча, барча қийинчиликларини Худога топшириб ўзи эса барча кучини Худога яқинлашиш учун кетказади. Ха, чиндан хам, Худо бизни жуда севади. Ва қийинчиликлар келганида бизга анча мадад бериб, оғиримизни енгил қилади. Келинг, Муқаддас Каломдаги

Матто хушхабарининг 6чи бобида хазрати Исо Масих шогирдларига нима деб айтганини бир кўриб чиқсак. «Бинобарин, сизга шуни айтаман: нима еб, нима ичамиз, деб жонингиз учун, нима киямиз, деб танингиз учун ташвишланиб юрманглар. Жон овқатдан, тан эса кийимдан афзал эмасми? Кўкда учувчи қушларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборга дон йиғади. Шунга қарамай, самовий Отангиз уларнинг ризқини беради. Сиз эса улардан анча аълороқ эмасмисиз? Сизлардан ким ташвишланиб, ўз умрини бир лаҳза бўлсин узайтира олар экан? Нега кийим учун ташвишланасизлар? Даштдаги пиёзгулларнинг қандай ўсишига қараб, ибрат олинглар: улар на меҳнат қилар, на чарх йигирар. Аммо сизларга айтиб қўяй: ҳатто подшоҳ Сулаймон ҳам ўзининг шуҳрат чўққисида буларнинг ҳеч биридай кийинмаган эди. Агар Худо бугун бор бўлиб, эртага ўчоққа отиладиган дашт ўтига шундай зеб берган бўлса, сизни ундан кам кўрармиди, эй имони сустлар?!

Шундай экан, нима еймиз, нима ичамиз, нима киямиз, деб ташвишланиб юрманглар. Мажусийлар ҳадеб буларнинг ғамида юришади. Лекин самовий Отангиз сиз буларнинг барига муҳтож эканингизни билади-ку! Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади. Бинобарин, эртаги кун ҳақида ташвиш тортманглар. Эртанинг ташвиши эртанинг ўзига тегишлидир. Ҳар бир куннинг дарди ўзига етар». Азизлар, келинг қўлимизни очиб, хаёт ташвишлари бизни ўзига қул қилиб олмаслиги учун ибодат қиламиз. Осмондаги отажон, Сен буюк Худосан! Сенга тенги йўқдир! Худойим, бизни севганинг учун рахмат. Худойим, Сен бизни қиммат бахога сотиб олдинг. Биз энди фақат Сенга тегишлимиз. Худойим, берган нажотинг нафақат бизни гунохдан озод қилди, баълки хазрати Исо Масихнинг ўлими бизни Сен билан яраштириб Сенга яқинлаштирди. Худойим, бу хақиқий бахтдир. Азиз Отажон, шундай экан биз Сенинг бағрингда берган нажотинг билан хурсандчиликка тўлган бахтли хаёт кечиришимиз керак. Ха, хазрати Исо Масихнинг ўлими шундан иборатдир. Унинг ўлими бизни чиндан хам бахтли инсонларга айлантирди. Худойим, ушбу хаёт ташвишларию муаммолари Сен билан бирга бахтли хаёт кечиришимизга тўсқинлик қилмасин. Худойим, биз фақат Сенинг шохлигинг пайдамида бўлайлик. Худойим, хеч қандай дард ва бахтсизлик бизни Сендан узоқлаштирмасин. Барча қилган ишимиз айтган сўзимиз фақат Сени улуғласин. Худойим, бизни шайтон васвасасидан ўзинг химоя қилгин. Ундан узоқлашиб Сенга яқинлашайлик. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун миннатдорман. Худойим, сизни Ўз панохида асрсасин. Омон бўлинг. Келаси сафар учрашгунча хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top