3:54

Ўзбекларнинг этник шаклланиши 11 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Бугун мен сизга ўзбек халқимизнинг этник тарихи ва ривожланиши хақидаги хикоянинг давомини эътиборингизга хавола этаман.

Илк темир давридан бошлаб, яъни милоддан аввалги тўққизинчи ва еттинчи асрлар кадимги дехкончилик вохаларида яшовчи ўтрок ахоли ўзлари жойлашган худуд номлари билан атала бошлаганлар. Булар Суғдиёнадаги-суғдийлар, кадимги Хоразмдаги-хоразмийлар, кадимги Бактриядаги-бактрийлар, кадимги Чочдаги-чочликлар, Фарғонадаги-парканаликлар шулар жумласидандир. Бу тарихий номларнинг купларини биз илк ёзма манбаларда, хусусан зардуштийлик динининг мукаддас китоби Авестода, Ахмоний хукмдорларнинг миххат асарларида учратамиз.

Шунингдек, Қозоғистон худудларида яшаган чорвадор кабилалар бронза давридаёк яъни, Андроново маданияти туркий тилда сузлашганлар деган асосли фикрлар хам мавжуддир. 1969 йили Олмаота якинидаги Иссиққўрғон маконидан топилган ёзув-милоддан аввалги тўртинчи, учинчи асрларга оид бўлиб, хозирги кунда илк туркий тили ёзуви деган фикрлар хам бор. Бундан хулоса чикарадиган бўлсак, демакки, милоддан аввалги тўртинчи, учинчи асрлардаёк Ўрта Осиёнинг шимолий-шарқида туркий тили ахоли-қабилалар мавжуд булиб, уларнинг хоразм, суғд, бактрия каби ёзувлари ўша жой ахолиси ичида ишлатилган. Еттисувдаги сакларнинг бир кисми хам туркий тилда сузлашган. Тадкикотчилар фикрларига таяниб шуни айтиш мумкинки, Ўрта Осиёда кадимданок икки хил: туркий ва шаркий эроний тилда сузлашувчи ахоли мавжуд бўлган. Ўзбек халқининг кадимги ахолисини худди шу икки бўлак ташкил этган. Милоддан аввалги иккинчи, биринчи асрларда ва эрамизнинг бошларида эса, узоқ давом этган этник жараён натижасида хозирги замон ўзбек халкига хос булган “икки дарё оралиғи типидаги”, яъни Амударё ва Сирдарёдаги ирк кишилари Ўрта Осиёнинг катта худудларида яшардилар. Милоднинг тўртинчи асрларига келиб бу тип кишилари хозирги Ўзбекистон худудининг катта қисмида учрай бошладилар. Эрон ахмонийларининг Ўрта Осиёни босиб олишлари, сўнгра македониялик Искандарнинг харбий юришлари махаллий ахоли этногенезига сезиларли таъсир этмади. Милоддан аввалги биринчи аср ва эрамизнинг тўртинчи асрига қадар Ўрта Осиёга кўчманчи юэчжилар, хионийлар, эфталит кабилаларининг кириб келиши даври бўлди. Худди шу давр янги ер эгалиги муносабатларининг хам шаклланиш даври бўлди. Юқоридаги қабилалар туркий тилдаги қабилалар бўлиб, уларнинг кириб келиши туркийлашув жараёнини янада кучайтирди. Эрамизнинг 551чи йилида Олтойда янги давлат – Турк хоконлиги юзага келди. Турк хоконлиги хукмдори Муканхокон ва унинг амакиси Истами Ябкуларнинг Ўрта Осиёга юришлари олтинчи асрнинг 50чи йиллари охири ва 60чи йилларида айникса кучайди. 568чи йили Ўрта Осиё батамом улар қўлига ўтди. Улар аввал кўпрок ўзлаштирилмаган ерларга, сунгра аста-секин махаллий ахоли яшайдиган қишлоқларга яқинлашиб, ерли халк маданий-хўжалик ютуқлари таъсирида ярим ўтрок ва кўп холларда ўтрок турмуш кечиришга, улар билан иқтисодий ва маданий алоқани кучайтиришга муяссар бўлдилар. Натижада Хоразм, Фарғона, Суғднинг катта кисмида яшовчи туркий қабилалар улар билан аралашиб кетди. Азизлар, ўзбек халқимиз тарихга жуда бой бўлган халқлардан биридир. Биз келаси сафар албатта ушбу мавзуда яна сўз юритамиз. Сиз билан хайирлашар эканман, сизга сайтимиз манзилини эслатиб ўтмоқчиман. www.najot.com. Хайир. Худойим сизни мархаматласин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top