3:45

Ўзбекларнинг этник шаклланиши 13 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ўзбек халқининг ривожланиши ва тирихи хақидаги дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, ўзбек халқимизнинг тарихи жуда бойдир. Бугун, мен сизга ўзбек халқининг этногенези хақида, аниқроғи ”ўзбек” атамаси хусусидаги хикояни эътиборингизга хавола этаман.

Ўзбек халки шаклланишининг кейинги, яна бир мухим даври тўққизинчи ва ўниккинчи асрлар хисобланади. Ўнинчи асрнинг охирларида туркий этник қатламнинг Мовароуннахрнинг барча худудларида устунлигини таъминловчи тарихий воқеалар содир бўлди. Арғу, тухси, карлук, чиғил ва яғмо қабилалари иттифоқидаги корахонийлар давлати юзага келиб, бу давлат 999чи йили Мовароуннахрни ўз илкига киритди. Қорахонийлар давлатида карлук-чиғил туркий тил лахжаси кенг таркалди. Кейинчалик шу тил асосида адабий туркий тил юзага келиб, уни Махмуд Кошғарий «энг очик ва равон тил» деб атаган. Туркий тилда тўққизинчи ва ўниккинчи асрлар мобайнида бир қатор асарлар ёзилган бўлиб, Ахмад Югнакийнинг “Ҳакиқатлар тухфаси” достони, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Саодатга йулловчи билим” асари, Махмуд Қошғарийнинг машхур “Девону луғатут-турк” асари, Ахмад Яссавийнинг “Ҳикматлар”, “Алпомиш”, “Гуруғли” каби достонлар шулар жумласидандир. Мовароуннахр ва Хуросоннинг форсий-дарий тилида сўзлашувчи ахолиси ўнинчи асрдан бошлаб ўзини “тозик” — яъни “тожик” деб юрита бошлайди. Сомонийлар ва Қорахонийлардан ташкари хукмронлик қилган кейинги сулолалар, Ғазнавийлар, Салжукийлар, Хоразмшох-ануштегинийларнинг барчаси туркий қавмга тегишли бўлиб, ўз вактида нафақат Ўрта Осиё, балки Ўрта Шарқда хам хукмронлик мавқеига эга бўлганлар. Муғуллар истилоси гарчи ахоли бошига нихоятда оғир кулфатлар ва йўқотишлар олиб келган булса-да, тадкикотчилар фикрича, ўзбек халқи этногенези ва иркига деярли таъсири бўлмади.

Мовароуннахр ва Хоразмдан шимолда жойлашган вилоятларни, мусулмон муаллифлари Дашти Қипчок яъни Қипчок чўли деб аташган. Қадимданок бу ерларда асосан туркий халқлар ва турклашган муғуллар истиқомат қилар эдилар. Чингизхон босқинидан сўнг бу ерлар илкига тушган эди. Кейинчалик бу худуд икки қисмга бўлиниб кетди. Жучининг уғли бўлмиш Шайбоннинг авлодидан бўлган Султон Мухаммад 13 ёшида Оқ ўрдага хукмдор бўлади. Султон Мухаммадга Ўзбекхон деб тахаллус берилган. Купчилик тадкикотчиларнинг фикрларига қараганда ўлкамиз худудларида энг кадимги даврларда яшаган ўтрок махаллий ахоли – суғдийлар, хоразимийлар, бактрийлар, саклар, массагетлар, хозирги ўзбек халқининг асосини ташкил этади. Тарихнинг қадимги даврларида ахоли кўп холларда ўзлари яшаган жой номи билан аталган бўлиб, ўрта асрларга келиб бу номлар ўзгаради. Хусусан, Дашти Қипчок худудларида яшаган туркий ахоли Мовароуннахр ерларига келиб, бу ерда яшаётган ўтрок ахоли билан уйғунлашиб кетган ва ахоли уз номини ўзбек деб атаган. Ўрта асрлар тарихий адабиётларида хам бу ном «узбек», «узбеклар» сифатида тилга олинади. Аммо, шу нарса аниқки, Дашти Қипчок худудларидан келган туркий кабилалар махаллий ахоли этногенезига, урф-одат ва анъаналарига сезиларли даражада таъсир этмадилар, аксинча унинг орасига сингиб кетиб юкори даражадаги маданият таъсирида бўлдилар. Азизлар, афсуски, бизга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Келаси сафар биз албатта халқимизнинг тарихига яна бир бор қайтамиз. Хозир эса хайир, саломат бўлинг. Худойим сизни ўз панохида асрасин. www.najot.com сайтимизга киришни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top