3:29

Севги ва ибодат

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сизда душманингиз борми? Кўпчиликда душман бор. Душманлар ҳақидаги саволим сизни жуда қизиқтириб қўйгандир. Бундай саволни беришдан мақсадим, бугунги дастуримиз айнан душманларимиз хақида бўлади. Нажотга эришган одамнинг душманга бўлган муносабати қандай бўлиши керак? Биз уларга қандай муносабатда бўлишимиз керак? Шу ва бошқа саволларга биз айнан қуйидаги оятлардан билиб олишимиз мумкин. Луқо хушхабарининг олтинчи бобига назар ташласак, у ерда Исо Масих душманларимизга қандай муносабатда бўлишимиз хақидаги оятларни ўқиб чиқайлик.

Лекин сиз, тинглаётганларга айтаман: душманларингизни севинглар, сиздан нафратланганга яхшилик қилинглар. Сизга қарғиш ёғдирганга дуолар ўқинг. Сизга озор берганлар учун ибодат қилинглар. Бир чаккангга урганга иккинчисини ҳам тут. Тўнингни олгандан кўйлагингни ҳам аямагил. Сендан сўраган ҳар кимсага бер, сеникини олгандан қайтариб беришини талаб қилма. Одамлар сизларга қандай муомала қилишларини истасангизлар, сиз ҳам уларга шундай муомалада бўлинг.

Агар сизни севганларнигина севсангиз, қандай савоб қилган бўласизлар? Ана, гуноҳкорлар ҳам ўзларини севганларни севадилар. Агар ўзингизга яхшилик қилганларгагина яхшилик қилсангиз, қандай савоб қилган бўласиз? Ана, гуноҳкорлар ҳам худди шундай қиладилар.

Агар сиз қайтариб олишга умид қилиб қарз берсангиз, қандай савоб қилган бўласиз? Ана, гуноҳкорлар ҳам қанча қарзлари бўлса, шунча қайтариб олиш мақсадидагина гуноҳкорларга қарз берадилар.

Лекин сиз душманларингизни севинг, яхшилик қилинг, ҳеч нарса тама қилмай қарз беринг. Шунда буюк мукофот олиб, Таолонинг ўғиллари бўласизлар. Чунки Унинг Ўзи ҳам ношукурлар билан ёмон ниятлиларга нисбатан меҳрибон-ку. Шундай қилиб, Отангиз раҳмдил бўлгани каби, сизлар ҳам раҳмдил бўлинглар.

Азизлар, кўриб турганингиздек, Раббимиз Исо Масих душманларимизни севишимиз хақида амр бермоқда. Айнан севиш ҳақида. Уларга рахмдил бўлиб, улар учун ибодат қилишимизни айтиб ўтмоқда. Азизлар, келинг душманларимиз учун ибодат қилиш учун қўлимизни очайлик. Бордию ибодат қилишни билмасангиз, хеч хижолат бўлманг, истасангиз мени кетимдан қайтаринг. Худойим, осмондаги севикли Отажон, бизга нажот берганинг учун катта рахмат. Худойим, бизга нажот бериб бизни Ўзинг билан яраштирдинг. Энди биз янги инсонмиз, биз Сенга тегишлимиз. Сен бизни қиммат бахога сотиб олдинг. Худойим, биз ўзгаришимиз керак, ва душманларимизга бўлган муносабатларимизни ўзгартиришимиз керак. Бизга душманларимизни севишни ва улар учун дойим ибодатда бўлишимизга Ўзинг ёрдам бергин. Қанча душманимиз бўлмасин, барчаси Сенинг хақиқатинг хақида эшитсин, ва улар хам худди биз каби Сенинг фарзандинга айланишсин. Худойим, улар хам Сенинг севгинга мухтождир, аҳир Исо Масих хамма одамлар учун муқаддас қонини тўкди. Худойим, Сенинг исминг улуғлансин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию, ибодат ва шунга ўхшаган мавзуларга ойид хикояларга эга бўлишни истасангиз бизга мактуб ёзинг ёки www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Худойим сизни мархаматласин. Хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top