MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Исо Масиҳ, Худонинг фарзандларини бирлаштириш учун дунёга келган. Унинг кучи, дунёдаги таъсири — фарқларни йўқ қилиш, қалбларни бирлаштириш, ойилаларни яраштириш, одамларнинг мувофиқликда яшаши, ирқчиликни йўқ қилиш, яраларни шифолаш, миллатларни ва ҳалқларни бирлаштириш учун мўлжалланган. Лекин, бу яхши кучдан ташқари яна бошқа, тарқатувчи ва ажратувчи куч бор. Қандай куч дейсизми? Бу худбинлик, яъни ўзини бошқалардан устун қўйиш. Одамзоднинг ҳаётидаги энг бўлувчи ва энг тарқатувчи куч, айнан худбинликдир. Одамлар бирга йиғилганларида, уларни кичик гуруҳларга бўладиган нарса — уларнинг шахсий ишларига ўта қизиқувчанликдир. Улар фақат ўз манфаатларини ўйлайдиган эгоистлардир.

Шунинг учун, ”Ҳаётингизни қандай таърифлаб бероласиз?” деган савол, ҳаётнинг энг муҳим саволидир. Сиз эгоистмисиз ёки бошқаларга яхшилик қилиш истагида яшайсизми? Сиз, У билан биргамисиз ёки Унга қаршимисиз? Сиз ҳам, У билан бирга шифоловчи ва бирлаштирувчи хизматдамисиз, ёки бирон бир гурухда, ойилада, ташкилотда, жамиятда ёки ҳалқда ажратувчи рўлини бажаряпсизми? Сиз одамларни бир биридан ажратяпсизми? Одамлар орасига қарамақаршиликлар ёки жанжаллар соляпсизми? Ойилангизчи? Сиз, Масиҳийман деяпсиз. Яхши. Фарзандларингиз, сиз туфайли имонда кучайдими ёки ундан узоқлашдими? Одамнинг ҳаёти очиқ ойдиндир, ва охиратда У билан бўлган муносабатимиз ҳаммасини белгилайди.

Одам озод эмас. У қарорларини амалга оширолмайди, оширолса ҳам, улар ҳеч нарсага арзимайди. Оширолса ҳам, дарров озодлик туйғусига тўлиб, чегара билмайдиган инсон эканини ҳис этишни бошлайди. Каломга асосан, одам ёвуз кучнинг тўлиқ ҳокимияти остида, ушбу ҳокимият одамни билиш билмаслигидан қатъий назар, унинг онгини ва қилмишларини бошқаради. Шайтон ишларини бузиб ташлаган Исо Масиҳни қабул қилмагунимизча, бирон бир иш қилишга умуман ожизмиз. Ушбу сокин лаҳзада, “Раббим, агар бу ҳақиқат бўлса, агар одамлар шу деб, асрлар мобайнида курашиб, ҳеч нарсага эриша олмай зулматда ботиб қолган бўлса, унда мен бунинг аъзоси бўлмайман. Мен ҳам, ўлимдан ҳаётга ўтишни истайман. Раббим Исо, менга нажот бер!”, дейидган одамлар кўп бўлса ажаб эмас. Бу сўзлар билан, сиз Унга нажот ишларини амалга ошириш учун эшикни очиб берасиз.

Отажон, хозирги пайтда жавобларни излаётган, зулматдан ёруғликка, шайтон ҳокимиятидан Худо шохлигига ўтишни истаган, нажот ва озодлик йўлини излаётган фарзандларинг учун ибодат қиламан. Бизларни эса, буни бошидан кечириб, ҳақиқатни озгина бўлса ҳам, тушунганларни эса, миннатдорчиликка тўлган юрак билан нон синдириш маросимида иштирок этишга ёрдам бер. Қўлимиздан ҳеч нарса келмаганида, Исо Масиҳ бизни озод қилганини ҳеч қачон унутмайлик. Севгига тўла юрак билан бизларни севиб, Ўзини қурбон қилган Исо Масиҳнинг эслаш маросимида иштирок этишимизга ёрдам бер. Исонинг номи билан ибодат қилдик. Омин. Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top