Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар, Масихдаги хаёт туркумидаги дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги дастуримни яна бир ривоят билан бошламоқчиман. Бир йўлбарс кийикни ушлаб бўғизлашга таёрланибди. Йўлбарс ўлжасидан сўрабти, “Сени йишимдан олдин сўнги сўзингни айтасанми?” Кийик эса шундай жавоб берибти, ёруғ кунда мени ушлаб олибсан, демак мен сенга тегишлиман, ва мен сенинг овқатингман бу менинг тақдирим. Лекин менинг тақдирим кечаси ўлиш бўлганида мен силовсиннинг овқатига айланган бўлардим”. Кийикни еб бўлган йўлбарс, дарахтнинг соясида ўтириб кийикни гапини эслаб, ўйлабти, Нима учун жониворлар мендан фақат кундузи қўрқишади? Кечаси хам улар мендан қўрқиши керак эмасми? Деган саволни хаёлидан кечирибти.
Бир оз вақт ўтиб, йўлбарснинг олдига силовсин келибти. Йўлбарснинг ёнида ётган суякларни кўриб силовсин йўлбарсга, ”Кўришимча, яхши овқатланипсан, биродар йўлбарс” дебти. Ха, гапирма, чиндан хам яхши овқатландим, лекин бу ўлжа сенга тегишли бўлмагани учун пушаймон қиляпсан шекилли, дебти йўлбарс силовсинга. Йўқ, асло пушаймонда эмасман, деб айтибти баданини тозалаб ўтирган силовсин. Кеча мен хам жуда яхши овқатландим. Шунда йўлбарс, Ха, айтганчи кеча куни кимлардир сени қоронғу эгаси деб айтган эди, деб айтди. Ўша вақт улкан мушуклар сухбат олиб борган жойнинг тепасидаги дархтнинг шохида иккита чумкчуқ қўниб, уларни гапларига яширинча қулоқ солишибти. Силовсин йўлбарсга шундай дебти,
”Билмайман, мен қоронғиликнинг эгаси эмасман. Қоронғуда ов қилишимнинг сабаби, яратувчимиз менга овимни енгиллаштириш учун менга қора қийим берганидир”. “Ха, қоронғудек қопқора кийим, худди ифлосликдек қоп қора, бу шубхасиздир,” Қора кийиминг сени кўпгина ифлосликларини хам яширади» жахл овози билан дебди йўлбарс. Икки чумчуқ шохда уёққа буёққа сакраб турган бир вақтда, силовсин баданини тозалашдан тўхтаб хеч бир сўз айтмай тозалашни яна давом эттирибди. “Хар холда мен кундузи ов қиламан”, Мен ўзимни кундузи ялаб тозалайман. Лекин сен буни уддасидан чиқа олмайсан, чунки сен қопқорасан деб давом эттирибти йўлбарс”. “Хўш, мен хали айтганимдек, яратувчи мени қора кийимда яратган,” дебди силовсин йўлга отланиб.
Силовсин ўрмоннинг ичига кириб кетар экан, халиги иккита чумчуқ силовсинни кетидан етиб олиб шундай дейишибди. “Қоронғуликнинг эгаси, бизга шуни айтчи, йўлбарс сўзлари билан сени хафа қилдими?” сўрабди чумчуқ. Силовсин шундай жавоб берибди, ”Мен унинг юрагида нима борлигини билмайман, фақат яратувчи жонзоднинг юрагини кўра олади”. Шошмайтур силовсин, дебди иккинчи чумчуқ. Мана биз кичикмиз ва жуда мухим мавжудотмиз, йўлбарс сени хафа қилмоқчи бўлганини кўрдик ахир”, дебди чумчуқ. Силовсин тепага қарамасдан ўрмон ичкарисига йўл олиб чумчуқларга қуйидаги сўзларни айтибди, “Ёмон яра тузалади лекин ёмон сўз тузалмас”. Ха азизлар, сиз ўзингиз хулоса қиласиз деган умиддаман. Барча савол истакларингизни электрон манзилимизга, ёки бўлмаса бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Сиз у ерда фойдаси катта бўлган хикоялар тўплами билан танишасиз. Ундан ташқари дастурда янграб ўтган хикояларни ёзма шаклида хам сайтимиздан топсангиз бўлади. Хайир азизлар, Худойим сизларни Ўз панохида асрасин.