3:21

Масихдаги хаёт 21

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги дастуримда масихийликни тарихи хақидаги хикояни эътиборингизга хавола этмоқчиман. Хазрати Исо Масих ўлимидан сўнг, тахминан икки юз йил ўтиб Форс мамлакатида тахминан йигирмага яқин епископлар Худога хизмат қилишган, уларнинг хар бири қайсидур жамоат чўпони сифатини бажарган. Ўша пайтларда, масихийлик дунёнинг шарқ томонига, аниқроғи Ўрта Осиёгача етиб келган эди. Шарқдаги янги тузилган жамоатларининг энг биринчи чўпонларидан бири Татиан Инжил хушхабарини биринчи бўлиб ушбу мамлакатларга олиб келди. Айнан Татиан, эрамизнинг 170чи йилида биринчи бўлиб ушбу китоб маъноларининг махаллий тилларга таржима қилишга тушади.

Ўша замонларда, масихий жамоатлар Шарқдаги Форслар остида тарқалар эди. Албатта, Форслар, масихийликни мамлакатда расмийлаштиришга йўл қўймади. Лекин Шарқдаги Масихийлик айнан Рум империяси орқали бутун Шарқ бўйлаб тезда тарқалишни бошлайди. Шарқда Ислом дини дунёда пайдо бўлишига қадар, Шарқ мамлакатларининг асосий дини зороастризм бўлган. Бир пайтлар бўлганки, бутун Рум империясининг ичида масихийлик тарқалиши бошланади. Шунда Форс халқлари, Румликлардан ўзаро хурматга сазовор бўлишни талаб этишади. Эрамизнинг 340чи йилдан то 401чи йилгача бўлиб ўтган масихийларга қарши Буюк

Қувғин даврида тахминан 190 000 Форс мамлакатларининг масихийлари ўлдирилади. Ушбу кўрсатгич, Рум Империясининг ғарб мамлакатларида олиб борган қувғинларига қараганда анча баланддир. Ундан ташқари шуни таъкидлаб ўтиш жойизки, қувғинлар пайтидаги бечора Форсларнинг масихийликдан юз ўгириш сони хам ғарб мамлакатларидаги имонлиларга қараганда анча пасроқ бўлган эмиш. Ўша пайтдаги шарқнинг хазрати Исо Масихнинг издошларининг имонига қойил қолмасдан хеч иложимиз йўқ. Лекин шундай кунлар хам келдики, Форс мамлакатининг рахбарлари мамлакатдаги масихийликка мухаббат қўйиб, ундан сиёсатда фойдаланишда хам ишлатишни бошлашади. Хатто Форс империяси инқирозга учраш арафасида хам, мамлакат подшосининг саройи, масихийлар чўпонига ёрдам беришни илтимос қилади. Мана шундай хикоя азизлар.

Азизлар, минг афсуслар бўлсинки, менга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Хикоям сизга манзур бўлди деган умиддаман. Азиз ака ука ва опа сингиллар, сизга шуни маълум қиламанки, бизнинг дастурларни таёрлашда сиз хам бемалол иштирок этишингиз мумкин бўлади. Бунинг учун электон манзилимиздан фойдалансангиз бўлади. Манзилимиз dilkash@najot.com . Шуни айтиб ўтиш жойизки, сиз бизга етказган шахсий маълумотингиз, бошқача сўз билан айтганда, исмингиз ёки бўлмаса манзилингиз анонимлигича қолади. Хеч қандай шахсий маълумот эфир орқали узатилмайди. Бундан асло хавотир олманг. Азизлар, бордию бизга хат ёзиш имкониятингиз бўлмаса, унда www.najot.com сайтимизга кириб саволингизга ёки бўмаса билдирмоқчи бўлган фикрингизга ва мавзуга тўғри келадиган бўлимга кириб хабарингизни қолдирсангиз бўлади. Сиз билан хайирлашар эканман, сизга соғлиқ саломатлик ва Худонинг иноятини тилайман. Худойим барчангизни Ўз панохида асрасин. Хайир азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top