3:13

Кишиларни ўз атрофида тўплай билиш

MP3

Дунёда фақат икки кишигина тарихда йилига 1 миллон доллар кунига эса 32 минг доллардан олган. Булар – Уолжер Крайслер ва Чарлз Шваб. Хўш, уларнинг бошқалардан кўпроқ маош олишига нима сабаб, ёки улар бошқалардан кўра билимлироқ эдиларми? Бунинг ягона сабаби кишилар билан суҳбатлаша олиш қобилиятида эди. Рокфеллер деган киши эса одамларни самимий қадрларди. Масалан унинг ҳамкори Эдвард Бефорд фирмага миллон долларга тушган қўпол хатога йўл қўйганида Рокфеллер уни ҳар қанча танқид қилса ҳам арзирди. Бироқ у бошқача йўл тутди. У йиғинда ҳамманинг олдида «Бу ажойиб иш, биз бу ерда, юқори қаватда доим ҳам яхши ишлайвермаймиз, ҳеч бўлмаганда маблағнинг 60 фоизини сақлаб қолганингиз билан табриклайман», — деди.

Сиз хушомад, мақтов, мулозамат кам таъсир кўрсатади, ақлли кишилар бундай мақтовларга учмайдилар деб ўйларсиз.

Албатта, хушомадгўйлик билан қатъиятли одамларга таъсир кўрсатиш қийин. У қуруқ, худбинона ва қалбакидир. У ўзини оқламайди, одатда ундан фойдаланмайдилар. Тўғри баъзи кишилар атрофдагилар эътирофини шу қадар хоҳлайдиларки, очликда ўлаётган одам ўт-ўлан ва қуртларни ютоқиб егани сингари ҳар қандай мақтовни ямламай ютадилар.

Агар билсангиз қиролича Виктория ҳам хушомадга мойил бўлган. Охир оқибат хушомадгўйлик вақти келиб сизни ташвишга солиб қўйиши мумкин. Ютуқларни эътироф этиш билан хушомад орасида фарқ борми? Бу саволга жавоб бериш осон.

Эътироф – самимий, хушомад эса юзакичилик. Биринчиси юракдан чиқади, иккинчиси фақат тилдан. Биринчиси беғараз, иккинчиси эса худбинона. Биринчисидан ҳамма завқланади, иккинчиси эса барчанинг ғашини келтиради. Бир генералнинг ҳайкали остига шундай сўзлар ўйиб битилган: «Сизга ҳамла қилмоқчи бўлган душмандан қўрқманг, лаганбардор дўстингиздан қўрқинг.» Асло хушомадгўйлик қилманг.

Қирол Георг 5 чи олтита ҳикматни ёқтирган. Улар Букингем саройида хонасини безаб турар эди. Шулардан бири: «Мени арзон мақтов тарқатишга ҳам, олишга ҳам ўргатманг, хушомад – бу айнан арзон мақтов демакдир.» Бир куни бу сўзнинг луғавий маъноси ҳақида ўқидим: «хушомадгўйлик бирор кишининг ўзи ҳақида ўйлаётганини айтиш демакдир».

Биз бирор муаммо устида қаттиқ бош қотирсак, одатда вақтнинг 95 фоизини ўзимиз ҳақимизда фикрлашга ажратамиз. Агар маълум вақтга ўзимизни унутиб, суҳбатдошимизнинг фазилатлари ҳақида ўйлай бошласак, унда тилимизнинг учида турган арзон мақтовларга ишимиз тушмасди. Чиндан ҳам бирор бир киши ҳақида самимий мақтовлар айтиш учун, бироз вақт керак бўлади. Дастлаб ҳеч қандай яхши фазилат топа олмаган инсонингиздан бир оз вақт ўтиб арзирли ва мақтовга лойиқ сифатларни кўрасиз.

Эмерсон : «Мен учратган ҳар бир киши нимаси биландир мендан устун туради, шу маънода мен ундан ниманидир ўрганишим мумкин», деган эди. Келинг, ўз ютуқларимиз, хоҳиш истакларимиз ҳақида ўйлашни бас қилайлик. Атрофимиздагиларнинг фазилатларини қадрлашга уриниб кўрайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top