3:26

Муҳим шахс бўлиш истаги

MP3

Муҳим шахс бўлиш истаги инсонни ҳайвондан ажратувчи муҳим жиҳатлардан биридир. Худди мана шу истак кишиларни сўнгги урфда кийинишларига, сўнгги русумдаги автомобилда юришига ундайди. Бу истак кўпчилик ёшларнинг гангстер, қотил бўлиб кетишларига сабаб бўлади. Бир киши миллонлаб қашшоқларга касалхона қуриб бериш орқали ўз шахсий аҳамиятини топган. Холбуки, ўша касалхона ва унда даволанганларни умрида кўрмаган эди. Бошқа бир шахс эса банкларни ўмариш, одам ўлдириш каби жиноятларда ўзини топган. У жамиятнинг биринчи рақамли душмани бўлгани билан фаҳрланарди. Кўпчилик ихтирочилар ихтиро қилган нарсаларини уларнинг номи билан аташларини истаганлар. Миллионелар, адмирал Беднинг Антарктида тадқиқотларига қор билан қопланган тоғ тизмаларини ўзларининг номи билан аташ шарти билан ҳомийлик қилганлар.

Виктор Гюго эса оз эмас-кўп эмас бор-йўғи Парижни ўзининг номи билан алмаштиришни ўйлаган ҳолос. Нуфузли мутахассисларнинг тасдиқлашича, одам чиндан ҳам бу саркаш дунёда обрў-эътибор қозонаман деб ақлдан озиб қолиши ҳеч гап эмас экан. Маълум бўлишича тарихда фақат икки шахс – Уолжер Крайслер ва Чарлз Шваб 1 миллон доллардан маош олишган. Уларга нима учун йиллиги миллон ёки кунига 32 минг доллардан ҳақ тўланган. Қайси иши учун? Нима Шваб даҳомиди? Йўқ. Ёки пўлат ишлаб чиқариш соҳасини бошқалардан кўпроқ билармиди? Асло. Қўл остида ишлаётганлар орасида ундан яхши биладиган мутахассислар кўплигини Чарз Швабнинг ўзи айтганди.

Унинг айтишича, унга асосан, кишилар билан муомала қилишни билгани учун яхши ҳақ тўлашаркан. У бунга қандай қилиб эришди экан?

У шундай деган экан: «Ҳеч нарса бошлиқлар томонидан қилинган танқидчалик кишининг иззат-нафсига тегмайди. Мен ҳеч қачон, ҳеч кимни танқид қилмаймайман. Кишини ишдаги рағбатлантиришнинг самарасига ишонаман. Шунинг учун доим одамларни мақтагим келади, уларни ғўлдираб сўкишини сира ҳам тасаввур қилолмайман. Агар менга нимадир чиндан ҳам ёқса, самимий баҳолайман ва мақтовга жуда саҳий бўлиб кетаман.»

Мана, Шваб қандай йўл тутган экан. Оддий киши-чи, у нима қилади? Бирор нарса ёқмаса, ўзи зериккунча танқид қилади, ёқса лом-мим демайди. Шваб маълум қилдики: «Кенг миқёсда алоқаларим мобайнида қандай лавозимни эгаллагандан қатъий назар, танқидий муҳитдан кўра, хушкўнгил шароитда бундан ҳам яхши ишлайдиган, бундай тиришқоқлик қилмайдиган кишини учратмадим.»

Биз фарзандларимиз, дўстларимиз, хизматчиларимизнинг жисмоний ҳолатларини доимо қўллаб-қувватлаймиз, лекин уларни ўз-ўзларини ҳурмат қилиш туйғуларига камдан-кам эътибор берамиз. Биз уларга қувватига мадор бўлсин дея қовурдоқлар билан сийлаймиз, аммо узоқ йиллар уларнинг ҳотираларида тонгги мусиқадай такрорланиб туриши мумкин бўлган илиқ сўзларни дариғ тутамиз. Қадрли тингловчилар биз сизнинг ҳаётда муваффақиятли яшашингиз ва иш юритишингиз учун лозим бўладиган маслаҳатлар ва маълумотларни эътиборингизга ҳавол қиламиз. Мабодо бирор бир суҳбатимизни ўтказиб юборган бўлсангиз ҳеч қиси йўқ, бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб у ердан ўзингизни аввалги суҳбатлар ва ўзингизни қизиқитирган мавзуларни топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top