2:39

Мағлубият

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам, қиладиган ишингиз ёки машғулотингизни дуо қилиб бошланг.

Агар сиз маслаҳат бераётган киши имонли бўлса, у ҳолда унинг Худога бўлган ишончи шайтоннинг ҳар қандай таъсири ва ҳокимиятидан уни ҳимоя қилишини эслатиб қўйинг.

Маслаҳат бераётган пайтда суҳбатдошингизни ўз ихтиёрига қўйинг, уни мажбурлашга уринманг. Азизлар, агар у одам қочиб кетмоқчи бўлса, майли, кетаверсин, уни қайтарманг.

Аммо кетгач, сиз уни кутинг ва муттасил дуода бўлинг, чунки унинг қайтиб келиши аниқ. Азизлар, бир нарсани яхши билишимиз керак: баъзи одамлар Худога қараганда шайтоннинг борлиги ҳақиқат ва у Худога нисбатан кучлироқ, деб ўйлайдилар.

Бу хилдаги одамлар ўз мияларида “бир-бирига қарама қарши бўлган асосларни” доимо олиб юрадилар. Улар ёлғон билан муттасил кураш олиб борадилар. Албатта шайтон уларни хар қандай ёлғонлар билан йўлдан оздиришга ҳаракат қилади.

Масалан, ҳақиқатни билиш мумкин бўлган учрашувларга боришни бас қил, деб гапиради. Бу одамлар ҳақоратланиб, таҳқирланишлари ёки жабрланишлари ҳам мумкин.

Улар сизни ўзларига зиён қилмоқчи бўлган киши, деб ҳисоблашлари мумкин. Бундай ҳолатлар ҳозирги даврда айниқса кўплаб учраб турибди десак муболаға бўлмайди.

Шу сабабдан ҳам биз ақл-идроқ бу назорат қилиш маркази эканлигини уларга тушунтиришимиз зарур. Агар улар ўз ақл-идрокларларини бошқара олсалар, биз ҳам машғулот пайтида назоратни қўлдан бой бермаймиз.

Бу каби одамлар ўз ҳаёлларида кечаётган фикрларга ишонсалар, у ҳолда ана шу фикрларга қарам бўлиб қоладилар. Аммо бу ёлғон фикрларни юзага чиқариб, фош қилиб ташласалар, шайтон мағлуб бўлади.

Албатта ёлғон фош қилинган заҳоти, шайтоннинг кучи қирқилади. Агар одам гўё кимдир унга гапираётгандек овозларни эшитса ва сизни гапирганларимга ишонмайди, деб ҳисобласа, у сиз билан гаплашмайди.

У сизга ўзи ҳақида айтиб бериши мумкин, аммо ички ҳис-туйғулари, руҳиятида нималар кечаётгани тўғрисида ҳеч қачон айтмайди. Улар учун доимо очиқ бўлинг. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top