MP3

Амос пайғамбар дастлаб оддийгина чўпон эди. Худо уни Исроил шоҳлигига ваъз қилиш учун юборди. Пайғамбар Исроил халқи ўртасида ёйилган аҳлоқий тубанликни, ўғриликни, мазлумларни эзишни ғазаб билан ҳукм қилди. Амос исми «қудратли», деган маънони билдиради. Амос пайғамбарни Худо Текоада чўпонлик қилиб турган бир пайтда танлади. Байтилнинг руҳонийси Амасиё Амосга қараб шундай деди: «Қаердан нон есанг ўша ерда пайғамбарлик қил» (Амос 7:12). Бу билан у бу ерда пайғамбарлик қилма, Яҳудияга қайтиб ўша ерда пайғамбарлик қил деди. У ҳам шоҳ ҳам Амоснинг бу ерда улар учун айтилаётган башоратларини эшитишни истамасди. Сабаби, Амасиё шоҳ Йеребоамга шундай деганди: «Амос биз ҳақимизда шундай башорат қилмоқдаки, бу сўзларга ҳеч ким дош беролмайди.» (Амос 7:10-11)

Юқорида айтганимиздек, Амос Текояда – қадимда Байтилдан 10 км жанубий узоқликда жойлашган Яҳудия чўлида чўпонлик қилган. Бу жой Яҳудиянинг жанубий шоҳлигига кирарди. У чўпонлик қилишдан ташқари, сикамор анжири мевасини йиғиш билан ҳам шуғулланган. Сикамор анжири мевасини шундайлигича дарахтдан узиб еб бўлмайди. Уни ейдиган ҳолатга киритиш учун мевани кесиб ёки бирор нима билан уриб чиқиш керак бўлади. Қадимги қўлёзмалардан унинг чўпон бўлганини биламиз. Бироқ қадимги иброний тилида «ноқед» деган сўз баъзида «подачилик хўжалигининг эгаси», деган маънони ҳам беради. Бу сўздан унинг ўзига тўқ киши бўлганини билиш мумкин. Бироқ агар шундай бўлса, сикомор мевасини йиғишнинг унга нима кераги бор эди. Бундай мевалар Текояда ўсмаган, шунга кўра у мавсумий мева йиғиш учун ғарбий Яҳудияга борган. Бундай ўсимликлар ғарбий Яҳудияда ўсарди.

Руҳоний Амасиё унга ўзининг ерингга бориб пайғамбарлик қил, деганида у: «Мен пайғамбар эмасман», — деб жавоб берган. Унинг бу гапи кўпгина баҳсларга сабаб бўлди. Муқаддас Каломда шундай гаплар борки, уларнинг маъносини фақатгина контекст орқалигина аниқлаш мумкин. Бундай ҳолатда эса унинг гапи ҳозирги замонда ёзилган. Олимларнинг фикрича у бу гапи билан ўзининг пайғамбарлигини ва Худонинг ваҳийларини рад этган. Бошқа олимлар эса Худонинг: «Бор менинг халқим Исроилга пайғамбарлик қил», — деган гапи билан Амосни ҳақиқий пайғамбар бўлган дейишади. Шунинг учун ҳам Амос: «Мен пайғамбар эмасман», дейиши мумкин эмасди. Чунки Худонинг ўзи уни пайғамбар қилиб тайин этган. Шунга кўра контекстдаги маънога эътибор берган ҳолда, бу гап ўтган замонда ишлатилган, яъни: «Мен пайғамбар эмасдим».

У ўзининг кейинги гапида, «Мен пайғамбарнинг ўғли ҳам эмасман», дейди. Одатда пайғамбарларнинг фарзандлари пайғамбарлар авлодига мансуб бўлади. Улар пайғамбарлик қилиш учун махсус тайёрланган бўладилар. Бизнингча, пайғамбар Амос, шуни назарда тутган ҳолда: «Мен пайғамбарлик қилиш учун махсус ўқитилмаганман», демоқчи бўлган. Ўша замонда шундай махсус ўқитилган пайғамбарлар бор эдики, улар фақат шоҳ истаган гапларнигина гапирган. Пайғамбарликни муҳокама қилмай, Амос бор йўғи, аввал пайғамбар бўлмаганини, лекин бир куни Худо уни ғарбий шоҳликка сўзларини етказиш учун юборганини айтди. Амос ҳақида мана шулардан бошқа маълумот йўқ. Ғарбий шоҳлик учун айтадиган сўзларини айтиб, яна Текояга қайтиб кетган бўлиши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top