3:15

Ноҳақ бўлсангиз тан олинг

MP3

Киши ўзининг ноҳақлигини тан олгандан кўра турли хил сабаблар билан ўзини оқлашни маъқул кўради. Лекин бу яхши усул эмас. Агар ноҳақ эканингизни билсангиз яхшиси уни тан олишни ҳам ўрганинг. Буни осон ўзлаштириб олишингиз учун бир кишининг ҳикоясини тингланг: «Мен шаҳарда яшайман. Бир куни итим Рекс икковимиз майдончада полициячига дуч келиб қолдик. Унинг қўли ҳукмфармолик аломатида кескин ҳаракатлар қилар эди. «Сиз нега ўрмонда итингиз тумшуқғилоф ва боғичсиз югуриб юришига йўл қўйяпсиз?! Нима, бу қонун билан таъқиқланганини билмайсизми?»- деб сўроққа тутди мени. » «Биламан, мулойим жавоб қайтардим, — бироқ ит бу ерда бирон нарсага зиён етказмайди деб ўйлаган эдим.» «Қонунни сизнинг нима деб ўйлашингиз қизиқтирмайди.

Итингиз бирор кимни тишлаб олиши мумкин. Агар яна бир марта шу аҳволда дуч келсангиз жарима тўлайсиз.» Мен қонунни бузмасликка ваъда бериб ҳайрлашдим. Ва бир қанча вақт сўзимнинг устидан чиқиб юрдим. Бироқ Рекс ҳам, мен ҳам тумшуқғилоф ҳамда бўйинбоғни ёқтирмасдик. Таваккал қилиб яна эркин ҳолда сайрга чиқа бошладик. Бир куни яна ўша полициячи учраб қолди. Полициячининг дағдағасини кутиб ўтирмай биринчи бўлиб, ўзим гап бошладим, чунки бу сафар ҳам мен айбдор эдим. «Офицер, сиз мени жиноят устида қўлга туширдингиз. Айбдорман. Ўзимни оқлаш ва кечирим сўрашга ҳам ҳаққим йўқ. Ўтган гал огоҳлантирган эдингиз, энди жаримага тортсангиз ҳам майли», дедим. «Қўйсангиз-чи, — деди у бу сафар анча мулойим оҳангда, — кучукчанинг бу ерда чопқиллаб юриши қанча завқу шавқ беришини биламан. Қолаверса, атрофда ҳеч ким йўқ».

«Ҳа, албатта, катта мароқ бағишлайди, лекин бу қонун билан тақиқланган-ку?!» «Бунақа жонивор ҳеч кимга зиён етказмайди», — деди у тобора юмшаб. Кейин эса шундай таклиф берди: «Сиз бундай қилинг, итингизни мен кўринмайдиган анави тепалик ортида сайр қилдиринг ва шу билан бу мавзуни унутамиз». Агар ўша киши айбини тан олмай, ҳимоя қилишга уринганида, нима бўларди. Полициячи билан ҳеч тортишиб кўрганмисиз?

Агар биз барибир тўқнашув муқаррарлигини билсак, у ҳолда ташаббусни ўз қўлимизга олиб, рақибимиздан олдироқ ҳаракат қилганимиз маъқул эмасми? Бировнинг айбловини эшитганимиздан кўра ўз-ўзимизни танқид қилиш енгилроқ эмасми?

Суҳбатдошингизнинг дилида, тилининг учида турган сиз ҳақдаги барча ҳақоратларни ундан олдинроқ ўзингиз, ўзингизга айтинг.

Шунда унинг қўлидаги қуролини тортиб олган бўласиз, у ҳам паст келиб, хатоларингизни минимум даражасигача камайтиради.

Агар биз ҳақли бўлсак, келинг, буни одамларга маданиятли тарзда етказишга уриниб кўрайлик. Мабодо хатога йўл қўйган тақдиримизда, уни ҳам очиқ тан олиб қўя қолайлик. Бу нафақат яхши натижа беради, балки хоҳ ишонинг – хоҳ йўқ, муайян вазиятларда ўзингизни ҳимоя қилишдан кўра ёқимлироқ ҳам бўлади.

Унутманг: Мушт ишлатиб кўп нарсага эришиб бўлмайди, бироқ ён бериш билан кутганингиздан кўпроқ ғалабани қўлга киритишингиз мумкин. Шундай қилиб кишиларни ўз нуқтаи назарингизга мойил қилмоқчи бўлсангиз ушбу маслаҳатга амал қилинг: Агар ноҳақ бўлсангиз, буни тез ва қатъият билан тан олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top