3:13

Пулнинг қудрати

MP3

Ассалому алайкум. Сувга яқин бўлган инсонлар сувнинг бор-йўқлигини сезишмайди. Сувдан узоқда бўлганлар эса сувга интилишади. Пул билан ҳам шундай. Киши қанча бой бўлса, унинг бойлиги кўзига кўринмайди. Ўзида борининг қадрига етмайди. Пули йўқлар эса бой бўлишни орзу қилади. Исо Масиҳ пул ва бойлик ҳақида жуда кўп гапирган, чунки бу энг кўп тарқалган васвасадир. Пул шунчаки қисқа вақт давом этадиган васваса эмас, у инсон онги ва қалбини забт этадиган, натижада инсонни ўзига қул қилиб оладиган онгсиз бошлиққа ўхшайди. Исо Масиҳ пулга ружу қўйган одамлар ҳақида шундай деган эди:

«Тиканлар орасига сепилган уруғлар эса шундай одамни билдиради: у каломни эшитса-да, бу дунёнинг ташвишлари ва бойлик ружуи каломни бўғиб ташлайди ва калом самарасиз қолади.» Инсоннинг ҳақиқатда қандай одам эканини билмоқчи бўлсанг, вақтини ва пулини қандай сарфлашини билиб ол. Агар бирор киши учун нима муҳимлигини билмоқчи бўлсанг, ундан сўра, у эса сенга ҳаётида нима муҳимлигини аниқ қилиб айтиб беради. Балки ўша одам ўзини яхши инсон қилиб кўрсатар, атрофидагиларга ёрдам берар, бироқ асосий вақтини нимага сарфлайди? Агар биз ҳам ўзимиз учун нима муҳимлигини билмоқчи бўлсак, календаримизга қарайлик. Охирги пайтларда пулимиз билан вақтимизни нимага сарфлаяпмиз?

Шундагина биз учун нима муҳимлиги маълум бўлади. Биз вақтимиз билан пулимизни нимага сарфлашимиз орқали ҳақиқий характеримиз намоён бўлади. Пул инсонни ўзини бошқара олмаслигига сабаб бўлади. Яқинда қўшним, меникидан ҳам катта бўлган кенг экранли телевизор сотиб олибди. Мен бу ҳақида эшитиб, ўз-ўзимдан: «У мендан кўп пул топадими? Нега у сотиб олган нарса менинг жиғимга тегаяпти? У кенг экранли телевизор олибди, деб мен ҳам шунақасидан сотиб олайми? Менга нега керак? Бу хабар ичимни алғов-далғов қилиб юборди. » Бу яхши нарса эмас. Кўпгина эркаклар учун яхши эмас деганимиз – ўзини бошқара олмасликдир. Биз атрофимиздагиларга тақлид қилиб ўрганиб қолганмиз. Кимдир бизникидан яхшироқ магнитафон олибдими, бу ҳақида эшитиб, биз уникидан ҳам яхшироғидан оламиз.

Бу шундай давом этаверади. Кўпроқ бойлик орттиришга берилиб кетган одам ўз-ўзини назорат қила олмай қолади. Кейинроқ ўз-ўзини тўхтатиш ҳам қийин бўлади. Бироқ пулни сарфлаш борасида Масиҳийлар билан бошқалар ўртасида фарқ бор. Баъзилар пулга Худо даражасида сиғинишади. Бизнинг гуллаб яшнашимизнинг асосий сабаби пул эмас. Пул билан муаммо бўлиб турган пайтда, Худованд бизнинг кундалик эҳтиёжларимизни қондирадими йўқми, деб асабийлашишнинг ҳам кераги йўқ. Худовандда ҳамма нарса бор, ва У бизга Ўзининг Каломи орқали ҳар қандай эҳтиёжимизни Исо Масиҳ орқали қондиришга ваъда берган. Яна Каломда: «Яна идора қилувчидан талаб қилинадиган нарса сидқидилдан ишлашдир», деб ёзилган. Худованд бизнинг ҳамма эҳтиёжларимизни қондиришга ваъда берган экан, биз Унга садоқатли ва итоаткор бўлсак ўз-ўзимизи назорат қила олмасликдан қутуламиз, бизга ёмон таъсир ўтказадиган оғриқлардан ҳам ҳалос бўламиз. Шу йўл билан биз пулга эмас Худога сиғинаётганимизни кўрсатамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top