MP3

Хаггей пайғамбарнинг китоби жуда кичик, ҳатто Муқаддас Каломдан жой олган китобларнинг энг кичиги дейиш мумкин. Шу туфайли бу ҳақида кўп маълумот беролмаслигимиз мумкин, бироқ қўлимиздан келганча, имкон қадар бу пайғамбар ҳақида таништиришга ҳаракат қиламиз. Дастлаб Хаггей деган исмнинг маъносига қарайлик. «Хаггей — байрамона» деган маънони англатади. Пайғамбар Бобилдан кўчирилганларни ғазаб билан фош қилди. Чунки Маъбад ҳамон вайрон бўлиб ётганда, улар ўзларига ҳашаматли уйлар қурдилар. Ҳаггей Яҳудо ҳукмдори Зарубабел ва Яҳузадаҳ ўғли – олийруҳоний Ëшуани руҳлантирди. Иккаласи Маъбадни муваффақият билан тикладилар.

Ҳақиқатдан ҳам асирликдан озод бўлиб қайтиб келган яҳудий халқи биринчи ўринда ўз шахсий ҳаётларни йўлга қўйиши бошладилар. Кейин эса Маъбадни қуриш ишларига киришиб кетдилар.

Хаггей, Закариё ва Малаҳия пайғамбарлар Худо халқининг қулликдан қайтиб келиши вақтига тегишли. Булар ҳақида Эзра, Наҳимиё ва Эстер китобида ёзилган. Бир вақтнинг ўзида Ҳаггей пайғамбар билан Закариё пайғамбар маъбадни тиклаш ишларига бош қош бўлишган. Малахия билан Нахимиё пайғамбарлар эса кейинчалик орадан юз йил ўтиб, Қуддус деворларини қайта таъмирлаш ишларига қўшилганликлари ҳақида тахминлар бор. Эрамиздан аввалги 536 йилда 50 000 яҳудийлар Зарубобилнинг қўл остида Қуддусга қайтиб келишди.. Қайтганларининг 7 чи ойида эса қурбонгоҳ қуриб, қурбонлик келтиришни бошладилар. 2 ойида эса маъбаддаги иш бошланиб яна тўхтаб қолди.

6 ойининг биринчи кунида Хаггей одамларни маъбад қуришни давом эттиришга ундайди. 7 ойида Ҳаггей яҳудийларни яна маъбад қуришни давом эттиришга чорлайди. Саккизинчи ойида Закариё халққа қарата нутқ сўзлайди. Бу ноябр ойига тўғри келади. 9 ойда эса Хаггей яҳудийларни 3чи ва 4чи марта чорлайди. Закариё эрамиздан аввалги 520 йил ўн биринчи ойда ваҳий кўради. Ўн иккинчи ойида эса, мартда маъбаддаги иш тугайди. Йилнин биринчи ойи бўлган апрелнинг 14-21 кунларида эса улар Фисиҳ байрамини нишонлашади. Анча вақт ўтиб Эзра Қуддусга келади ва баъзи қонунлар ўрнатади. Эрамиздан аввалги 444 йилда эса Наҳимиё пайғамбар қуддус деворларини қайта қуриб битказади.

Аггейнинг китобини ўқиган бўлсангиз, Аггей биринчи навбатда маъбадни ўйлаган, шунинг учун у ёш бўлса ҳам ўта Худога садоқатли ва Худони ўз ҳаётидан биринчи ўринга қўйган киши бўлган. Ëки бўлмаса кекса киши бўлган деб ўйлаш мумкин. Унинг китоби тўртта қисқа суҳбатдан иборат.

Маъбаднинг пойдевори қурилганига 15 йил бўлган, одамларнинг маъбадни қуриб битказишга бўлган хоҳиши камайган эди. Худо халқни Хаггей пайғамбар орқали маъбадни қуриб битказишга руҳлантиради. Хаггейнинг сўзлари халқни тўлқинлатириб юборди. Бу сўзлардан 27 кун ўтиб, маъбаднинг эски пойдевори тозаланиб олиб ташланди. Кейин асосий ишга ўтилди. Хаггей эса келажакда бу маъбаднинг шуҳрати ҳақида башорат қилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top