3:09

Бола учун спорт 2 қисм

MP3

Спорт фарзандларимизнинг соғлом ўсиши, ўзлигини англаб етиши учун муҳим. Ўғлингиз ёки қизингизга мос келадиган спорт турини танлаётганда, у билан бахслашманг ва жанжаллашманг. Яхшиси, биргаликда спорт машғулотларининг очилиш маросими ёки оилавий мусобақаларда иштирок этинг. Оилавий бўлиб спорт репортажларини томоша қилинг. Спортда эришилаётган янги ютуқлар билан қизиқинг. Шуни эътиборда тутингки, агар дам олиш кунлари сайр қилиш ўрнига деван устида ётишни маъқулроқ деб билсангиз бу умуман спортга қизиқмаганлигингиздан далолат беради. Табиийки, фарзандингизни ҳам мажбурлаб спортга қизиқтиришга ва уни ишёқмасликда айблашга ҳаққингиз йўқ.

Чунки, болалигидан ота-онаси билан чанғи учган, велосипед ҳайдаган, отасининг ўртоқлари билан футбол, онасининг эса волейбол ўйнаганини кузатган бола қайси спорт турини ёқтиришини ва танлашни аниқ билади. Спорт тури ҳақида гап кетганда, боланинг ёшини хисобга олишни ҳам унутманг. Спорт билан турли ёшда шуғулланишни бошлаш мумкин. Бироқ спортнинг ҳар бир турида ўзига хос талаблар мавжуд. Масалан, акробатика ва бадиий гимнастикага болани 6 ёшдан, хоккей, катта теннисга 5 ёшдан, велоспорт ва боксга эса ҳатто 11 ёшдан ҳам жалб этиш мумкин.

Бир хулосага келишдан аввал боланинг танлаган спорт турига қатнашишда саломатлигида бирор бир чекловлар бор-йўқлигини аниқланг.

Темперамент тури яхши ёки ёмон бўлмайди. Бироқ фарзандингизнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган холда, маълум бир спорт тури билан шуғулланиш унинг учун фойдали ва қизиқарли бўлишини таъминлашингиз мумкин. Фарзандингизнинг характери жуда ҳам барқарор яъни бир қараса ҳар бир янги машғулотга киришиб кетадиган, бир қараса ундан худди шундай тез совийдиган бўлса ва унинг кайфияти нечоғлик тез ўзгараётганини кузатишга улгурмаётган бўлсангиз, бундай болани кураш, бокс, карате, сузиш каби спорт турларининг бирига жалб этинг.

Болангиз харакатчан, ташаббускор, аммо сўнгги пайтларда унинг фақат ўзини қизиқтирадиган машғулотлар билан бандлигини сездингиз. Бундай болаларга футбол, волейбол каби гуруҳ бўлиб ўйналадиган спорт турини маслаҳат бериш мумкин. Шунингдек, улар учун катта теннис машғулотлари ҳам фойдали бўлади.

Фарзандингизнинг ҳаракатлари суст бўлса ва у битта ўйинчоқ билан соатлаб ўйнаса, ёлғиз бўлишни ёқтирса, майда нарсаларга ҳам сиқилмаса шахмат, шашка, йога, камот отиш, от спорти билан шуғулланиш тавсия этилади.

Ота-оналарнинг одатда тез-тез такрорлайдиган хатоси болани ўзи хоҳламаган амалларни бажаришга мажбурлашдир. Ота-она ўз фарзандини ўзи хоҳламаган амалларни бажаришга мажбур қилмаслиги керак. Спорт ўқитувчисининг тажрибаси ва билим даражасига эътибор беринг. Етарли даражада профессионал бўлмаган ўқитувчи боладаги спорт тури билан шуғулланиш истагини сўндиради ёҳуд ундан ҳам ёмони – машғулотларга нисбатан нафрат уйғотиши мумкин. Агар сиз аллақачон болангиз учун тўғри келадиган спорт турини танлаган ва мураббийси ҳам болангизга ёққан бўлса, омадли ота-оналар сирасига кирасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top