3:09

Масиҳ танлаган Масиҳий

MP3

Дунёда кўпчилик, ишониш учун, эътиқод қилиш учун бирор бир динни танлайди. Ўз қарашларига, ишочига тўғри келадиган динни танлайди. Бу гувоҳлик Масиҳ томонидан танланган бир киши – Меҳди Дибаж ҳақидадир. У 1994 йилда Эронда бўлиб ўтган. Одамлар дин танлашади, бироқ масиҳийни Исо Масиҳнинг ўзи танлайди. Масиҳий бўлиш – Исо Масиҳга тегишли бўлиш дегани. Масиҳ менга ҳаётимни Унга бағишлашимни, Унга садоқат билан эргашишимни, ҳатто қоним дарё бўлиб оқишига тўғри келса ҳам дунёдан қўрқмаслигимни сўради. Ҳатто бутун дунё менга қарши бўлса ҳам, Қудратли Худони билишни, Унга эргашишни маъқул кўраман.

Мен 45 йилдан бери Худонинг қўлидаман. Ҳаётим давомида Худонинг иноятини, мўъжизаларини кўрдим ва муҳаббати билан мени ҳимоя қилганини англадим.

Дониёрни дўстлари билан бирга оловдан ҳимоя қилган Худо мени тўққиз йил давомида қамоқда ҳимоя қилди. Тортган азобларимни мен учун яхшиликка айлантирди. Шу азоблар туфайли мен муҳаббатга ва шукронага бой бўлдим. Худо ҳеч бир пайғамбарни ўликлардан тирилтирмаган. Ëлғиз пайғамбарлардан ҳам улуғроқ бўлган Масиҳни тирилтирди. У бизнинг барҳаёт Раббимиз бўлиб қолаверади. Мен ҳаётимни унинг қўлларига топширдим. Ҳаёт ҳақида тушунчам бошқача. Мен ҳаётни Масиҳга хизмат қилиш учун имконият деб хисоблайман. Ўлим эса У билан бирга бўлишим учун шарафдир.

Эрондаги жамоатлардан бирининг чўпони Меҳди Дибажнинг ҳаёти кўп марта қил устуда қолган. Юқоридаги сўзларни уни суд қилишаётганида айтганди.

Юқори табақадаги мусулмон оиласининг фарзанди, бутун оиласи билан Масиҳийликка юз бурганди. У Масиҳийча радиоэшиттиришларни ва китобларни Форсий тилига таржима қиларди. Уни 1985 йили хибсга олиб, Мусулмончиликдан юз ўгириб, шаккоклик қилганликда айблашди. Унга ўлим жазоси аниқ эди. Эрон ҳукумати Масиҳий бўлган мусулмонларни ўз янги эътиқодидан юз ўгиришга мажбурларди. Рад этганларни аёвсиз жазолашарди. Дибажни ҳам қамоққа ташлашди. Бу оддий қамоқхонадаги камералардан ҳам ёмонроқ жой эди. Уни хона деб ҳам бўлмасди. Худди тўртбурчак қилиб ковланган ўрага ўхшарди. У турган жой шунчалик тор эдики, ҳатто оёқ узатиб ўтиришга ҳам, қўлларини ёзишга ҳам жой йўқ эди. Бу ўрада у икки йил қолди.

У қамоқадлигида хотини Азизани ҳукумат ва мусулмонлар Дибаждан ажрашиб, бошқа бир мусулмонга тегишга мажбурладилар.

Дибаж икки йиллик қамоқдан сўнг ҳам ўз фикрида қатъий туриб олгач, суд уни ўлимга ҳукм қилди. Бироқ бир ойдан сўнг бошқа давлатларнинг аралашуви билан озод қилинди. Унинг иши ҳақида эшитган бошқа давлат ҳокимияти, уни қамоқдан олиб чиқишга астойдил ҳаракат қилди. Қамоқдан озод қилинган бўлса ҳам, тез орада унинг ўлиги паркдан топилди. Бу ишни уни ўлимга лойиқ деб топган Ислом дини етакчиларининг иши экани маълум бўлди.

Отасини йўқотган бўлса ҳам, унинг тўрт фарзанди, Масиҳийлигича қолди. Улар ўз имонларидан қайтишмади. Отасининг ўлими уларни бу йўлда мустаҳкам туришига сабаб бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top