MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бу гувоҳликни шахсан Исо Масиҳнинг ўзи берган. У бу одамнинг меҳнатларини қадрлаган. Унинг қандай яшаганини, Худо иродаси учун ҳар қандай қулайликлардан воз кечганини ҳаммадан кўра яхши биларди. Ҳуллас, Каломда Исо Масиҳ У ҳақида берган гувоҳлигида шундай дейди: «Яҳёнинг шогирдлари жўнаётган пайтида, Исо халойиққа Яҳё ҳақида гапира бошлади: «Нима кўргани саҳрога бордингизлар? Шамолда ҳилпираб турган қамишними? Ахир, нима кўргани чиқдингизлар? Нафис кийим кийган одамними? Нафис кийинганлар подшоҳ саройларида бўлади-ку! Ахир нима кўргани чиқдингизлар? Пайғамбарними? Ҳа, сизларга айтаманки, пайғамбардан ҳам улуғ бўлганни кўрдингизлар. Бу киши Тавротда ёзилганнинг худди ўзи.» (Мат 11:7-10)

Narrator 2 Худованд қадимги пайғамбарлар орқали Яҳё пайғамбарнинг келишини башорат қилган эди. Пайғамбарлар эса у ҳақидаги хабарни Каломга ёзиб қўйишган. Исо Масиҳ халққа Яҳё ҳақида гувоҳлик берар экан, уларга ўзлари ўқиган калом орасида айнан Яҳё ҳақида ёзилганини кўрсатди. «Мен Сендан аввал элчимни юборарман, У Сенинг олдингда йўл ҳозирларб юрар.» Исо Масиҳ сўзларини давом эттириб деди: «Сизларга чинини айтайин: аёл зотидан туғилганлар орасида Яҳё пайғамбардан буюги чиққан эмас. Шунга қарамай, Осмон Шоҳлигида ҳатто энг кичик ҳисобланган ҳам ундан каттадир. Яҳё пайғамбар майдонга келган кунлардан то ҳозиргача Осмон шоҳлигига тажовуз қилиб келмоқдалар; тажовузкорлар дастаси уни босиб олишга зўр бермоқда.

Narrator 1 Маълумки Яҳёгача ўтган барча пайғамбарлар ва шунингдек, Таврот битиклари бўлғуси ҳодисалар ҳақида олдиндан дарак бериб келган.» Исо Масиҳ қадимда айтилган баъзи башоратлар Яҳё пайғамбар келиши ва ўз ишига киришиши билан амалга ошгани ҳақида гапирди. У Яҳё пайғамбар ҳақида сўзини давом эттириб шундай деди: «Энди қабул қилишни истасангизлар, қайтиб келиши муқаррар бўлган Илёс пайғамбар худди Яҳёнинг ўзидир.» Яҳё пайғамбар Худо хизматига астойдил киришди. Баъзилар у айтаётган Худо хабарига ишонди, баъзилар эса уни «аҳмоқ», деб сўзларига қулоқ солишмади. Ўша Яҳёнинг пайғамбарлигига ишонмаганлар, унинг яшаш тарзи ўзиникидан бошқача эканлиги учун, айтаётган сўзлари юракларига наштардек санчилгани учун, уни қабул қилишмади.

Narrator 2 Исо Масиҳ Яҳё ҳақидаги гувоҳлигини давом эттириб деди: «Чунки Яҳё келиб, емади-ичмади ва уни «жин урибди» деяптилар. Инсон Ўғли келиб, еди ҳам, ичди ҳам ва бу гал: «Ана кабобхўру шаробхўр одамни кўринглар, У солиқчилар ва гуноҳкорларнинг дўсти экан!» — дейишмоқда. Ва лекин илоҳий ҳикмат унга риоя қилувчилар орқали тасдиқланади.» (Мат 11:18 -19) Чиндан ҳам Яҳё пайғамбарнинг сўзларига ишонмаган ва уни қабул қилмаган халқ, Исо Масиҳнинг ҳам сўзларини жиддий қабул қилмади. Холбуки, Яҳё ўз ишининг моҳиятини ўз сўзи билан тушунтириб берган эди. «Мен Масиҳ эмасман-у, фақат Унинг олдидан юборилганман, деб айтганимга ўзиниз гувоҳсизлар… менинг қувончим энди комил бўлди. Масиҳ улғайиши, мен эса пасайишим керак.» www.najot.com сайтимиздан сизга Худованд ҳақида жуда кўп гувоҳликларни топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top