3:22

Эски Ахдда Кийим ва мода

MP3

Ассалому алайкум. Биздан олдин ўтган аждодларимизнинг ҳаёти, маданияти қандай бўлганлигини билиш ҳар бир одам учун қизиқарли, айнан шунинг учун хам археологлар қадимги дунё ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун тиним билмай ишлашади. Биз эса сизларга тажрибали археологлар ва мутахасиссларнинг хулосаларини эътиборингизга хавола қиламиз. Демак тингланг. Муқаддас Калом 2000 йилни ўз ичига олган тарихий даврни хикоя қилади. Муқаддас Каломдаги баъзи бир фактлардан биз қадимда Исроил ва унинг атрофидаги халқлар қандай кийимлар кийишганини билиб олишимиз мумкин. Му маълумотлар дизайнерлар учун айниқса қизиқарли бўлади.

Қадимда материаллар тури ҳозиргига қадар бой бўлмагани аниқ. Шундай бўлса ҳам одамлар қандай кийинишган?

Табиийки бойлар билан камбағаллар турлича кийинишган.Камбағал дехқон қўй ёки эчки жунидан қилинган оддий кийим кийган. Бу кийимни уйга ҳам кўчага ҳам, тўйга ҳам кийишган. Бойларда эса аксинча. Уларнинг гардероблари камбағалникидан анча бойроқ бўлган. Улар ёзлик, қишлик, уйга ва кўчага кийиладиган кийимларга эга бўлишган. Бойлар кийимларини турли хил материаллардан тиктиришган, уларни юпқа матолардан ва ҳатто шойидан ҳам тикишган. Баъзи бир ташқи кўринишга ҳаддан ортиқ эътибор қаратадиган исроилликлар кийим учун вақтларини ҳам пулларини ҳам аямаганлар. Шунинг учун ҳам Исо Масиҳ бундайлар ҳақида шундай деган:

«Нега кийим учун ташвишланасизлар? Даштдаги пиёзгулларнинг қандай ўсишига қараб, ибрат олинглар, улар на меҳнат қилар, на чарх йигирар. Аммо сизларга айтиб қўяй: хатто подшоҳ Сулаймон ҳам ўзининг шуҳрат чўққисида буларнинг ҳеч биридай кийинмаган эди. Агар Худо бугун бор бўлиб, эртага ўчоққа отиладиган дашт ўтига шундай зеб берган бўлса, сизни ундан кам кўрармиди, эй имони сустлар?!»

Бу оят бугунги кунда бошқача жарангласа ҳам, ўша замондаги кишилар бу оятнинг маъносини яхши тушунишган. Эркаклар белдан пастки қисмига белдан тиззагача тушиб турадиган юбкага ўхшаш нарса боғлаганлар. Оғир меҳнат қилишаётганида эркаклар фақат шу кийимда бўлганлар. Аёлларнинг устки кийими зиғир матосидан тикилган туник бўлган. Бу даврдаги кийимларнинг бичими жуда оддий бўлган. Матерални узунасига олиб бичиб икки четидан тикиб қўйишган холос. Эркаклар билан аёлларнинг туники орасида фарқ кам бўлган.

Эркаклар қизил, қора, сариқ ёки йўл-йўл туниклар кийишган. Аёлларнинг кийими эса кўпинча фақат кўк рангда бўлган. Ҳар бир қишлоқда кийимлар бичими турлича бўлган. Кишиларнинг кийинишига қараб, қайси қишлоқ ёки шаҳардан келганлигини билиш мумкин бўлган. Айтгандай ҳозир ҳам одамларнинг кийинишига қараб уларнинг қаердан келганлигини билиш мумкин. Туникни белдан белбоғ билан боғлашган. Боғланадиган белбоғ имкон қадар узун бўлиши керак эди. Чунки бу белбоғ чўнтак, ҳамён ўрнини ҳам босиши лозим бўлган. Бойлар ва зодагонларнинг белбоғлари чармдан бўлган. Улар белбоғлари орасига ҳанжар ва сиёҳдон ҳам солиб юришган. Агар ишлаш давомида туник ҳалал берса, тагидан қайтариб, белбоғга қистириб олишган. Аёлларнинг белбоғларидан ташқари сумкалари ҳам бўлган. Узун кўйлакларининг этаги сумка вазифасини ҳам бажарган. Кўйлагининг этагида буғдой ва шунга ўхшаш нарсаларни ташишган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top